“АрМИ-2020”: Тарихий ғалабани қўлга киритдиган ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар муносиб кутиб олинди

    Ҳарбий 8 сентябр 2020 815

    Миллий армиямизнинг куч-қудрати, Ватанимиз ҳимоячиларининг жанговар шайлиги йилдан йилга юксалиб бораётганини яққол намоён қилган “Арми – 2020” халқаро ҳарбий ўйинларининг ғолиб ва совриндорларининг бир қисми Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида катта тантаналар билан кутиб олинди.

    Эслатиб ўтамиз, 23 августидан 5 сентябригача давом этган «АрМИ – 2020» халқаро армия ўйинларида 30 дан ортиқ давлатнинг 160 дан зиёд жамоаси қаторида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари 16 йўналишда яъни, “Мерганлик марраси”, “Қуролсоз уста”, “Мусаффо осмон”, “Артиллерия олови устаси”, “Йўл патрули”, “Қўшин разведкаси аълочилари”, “Танк биатлони”, “Эльбурс ҳалқаси”, “Содиқ дўст”, “Хавфсиз маршрут”, “Дала ошхонаси”, “Ҳарбий ралли”, “Ҳарбий-тиббий эстафета”, “Мерганлар марраси”, “Отлиқ марафон”, “Автозирхли танктехника устаси” мусобақаларида фаол иштирок этди.

    Ҳамюртларимиз умумжамоа ҳисобида 30 дан ортиқ мамлакат ҳарбийлари ўртасида жами 16 йўналишда юқори поғоналарни эгаллаб, умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади.

    Тантанали кутиб олиш маросимида Мудофаа вазирлиги раҳбарияти, вазирилик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси вакиллари иштирок этди.

    Тошкентга етиб келган ғолиб ва совриндорлар ИИВ ЙПХ ходимлари ва Ўзбекистон мототциклчилар ассоциацияси вакиллари ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридан Бўстонлиқдаги карантин зонасига кузатиб қўйилди.

    Ўз тақдирини Ватан тақдири билан боғлаган, ориятни, ғурур ва садоқатни ҳамма нарсадан устун билган бу йигитлар яна бир бор халқимизнинг ҳурмат-эҳтиромини қозонди.

    Доимо элнинг тоғдек таянчи, суянчи ва фаровон ҳаётнинг ишончли кафолати бўлинг, қадрли юрт ўғлонлари!

    Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates