«АрМИ-2021»: Ўзбекистонлик ҳарбий разведкачилар ўртоқлик учрашувида ҳам мутлақ ғолиб

    Ҳарбий 23 август 2021 1037

    Ўзбекистонлик ҳарбий разведкачилар Новосибирскда «АрМИ – 2021» Халқаро армия ўйинларининг «Қўшин разведкаси аълочилари» мусобақасидан олдин ташкил этилган ўртоқлик учрашувида ўз маҳоратларини намоён этиб, фахрли биринчи ўринга сазовор бўлди.

    Мазкур учрашувда Беларус, Жанубий Осетия, Россия, Ўзбекистон, Ҳиндистон, Хитой ҳамда Новосибирск олий ҳарбий қўмондонлик билим юрти курсантлари жамоаси иштирок этган.

    Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда пневматик қуролдан ўқ узиш, куч машқлари, эстафета ва арқон тортиш каби шартлар ўрин олган бўлиб, разведкачиларимиз ҳар бир шартда юқори натижалар кўрсатган.

    Қуръа ташлаш натижасига кўра, «АрМИ – 2021» Халқаро армия ўйинларининг «Қўшин разведкаси аълочилари» мусобақасини очиб бериш ўзбекистонлик разведкачиларга насиб этди. 23 августда мусобақанинг биринчи босқичига старт берилди. Унда олти мамлакат жамоалари «Ми-8 АМТШ-В» вертолётидан десантлаштирилиб, 15 километрли масофани босиб ўтди. Белгиланган масофани босиб ўтишда ҳарбий хизматчилар саккизта назорат нуқталари орқали шартли душман ҳужумларини ҳам моҳирона қайтарди.

    Таъкидлаш лозимки, мусобақаларни ўтказиш қоидасига мувофиқ жамоалар томонидан маскировка элементларининг йўқотилиши, миналарнинг нотўғри ўрнатилиши, жанговар тартибнинг бузилиши ва бошқа хатоликлар учун жамоаларга жарима баллари қўлланиши белгиланган. Белгиланган жойни аниқлаш учун эса фақатгина магнитли компасдан фойдаланишга рухсат берилган.

    Ўзбекистон ҳарбий разведкачилари барча тартиб ва қоидаларга қатъий амалга қилган ҳамда мусобақа шартларини муносиб бажарган ҳолда шоҳсупа томон дадил қадам ташлаяптилар, деб хабар беради Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

    Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик ҳарбий разведкачилар мазкур мусобақада 2017, 2018 йилларда 3-ўринга, 2019 ва 2020 йилларда эса фахрли 2-ўринга сазовор бўлган.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates