“АрМИ-2022” ўйинларига старт берилди

    Ҳарбий 15 август 2022 639

     Унда 37 та давлатдан 257 та жамоа ўзаро беллашмоқда.

    Жиззах вилоятининг “Фориш” полигонида “Дала ошхонаси”, “Қуролсоз уста” мусобақалари, Самарқанддаги “Сазаган” полигонида “Хавфсиз муҳит”, Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида “Йўл патрули” ва Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида “Содиқ дўст” мусобақаларига старт берилди.

    Маълумки, жорий йилнинг 13 августидан 27 август санасигача дунёнинг 12 та давлатида “АрМИ-2022” VIII Халқаро армия ўйинлари бошланди.

    Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги бу йил VIII Халқаро армия ўйинларининг 20 та йўналишида иштирок этяпти. 34 та йўналишни қамраб олган мусобақаларда 37 та давлатдан 257 та жамоа ўзаро беллашмоқдалар. Хусусан, мамлакатимиз ҳудудида илк бор мусобақаларнинг 5 та йўналиши бўлиб ўтмоқда.

    Фориш полигонида "Қуролсоз уста", "Дала ошхонаси", "Хавфсиз муҳит" мусобақаларининг тантанали очилиш маросими байрамона тарзда, ҳарбий парадлар билан бошланди.

    "АрМИ-2022” VIII Халқаро армия ўйинлари бошланиши олдидан журналистлар учун матбуот анжумани ҳам бўлиб ўтди.

    Унда Оммавий ахборот воситалари ходимлари ва журналистларга “Дала ошхонаси”, “Қуролсоз уста”, “Хавфсиз муҳит” мусобақалари жараёни ҳақида тегишли маълумотлар берилди.

    Мудофаа вазирлиги Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармаси бошлиғи полковник Хасан Халилов, бош ҳакамлар, полковник Орифжон Ахмедов, полковник Санъат Хошимов, полковник Саидмурод Истамов армия ўйинларига доир барча саволларга тўлиқ жавоб берди.

    Гуличеҳра ДУРДИЕВА,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates