«АрМИ—2021»: «Танк биатлони»га қуръа ташланди

    Ҳарбий 20 август 2021 993

    Халқаро армия ўйинлари доирасида ўтказиладиган «Танк биатлони» мусобақасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

    Унга кўра, биринчи дивизионда қатнашадиган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларидан иборат жамоамиз сариқ рангли танкларда ҳаракатланадиган бўлди. Шундай қилиб, полковник Жума Аташев бошчилигидаги жамоамизга биринчи дивизионда Россия Федерацияси, Хитой, Беларус, Сурия, Озарбайжон, Сербия, Қозоғистон, Мўғилистон, Венесуэла ва Вьетнам давлатлари жамоалари рақиблик қилади.

    – Йигитларнинг кайфияти аъло ва жанговар. Энг муҳими шу, менимча. Мусобақага жиддий тайёргарлик кўрганмиз, – дейди жамоа аъзоси капитан Муҳриддин Нуриддинов. – Тўғри, рақибларимиз кучли, аммо биз ҳам ҳеч кимдан кам эмасмиз. Насиб қилса, юқори натижалар билан юртимизга қайтишни ният қилганмиз.

    Эслатиб ўтамиз, танкчилар жамоамиз дастлабки тайёргарликни Россия Федерациясининг Челябинск вилоятида жойлашган 255 -умумқўшин полигонида олиб бориб, ҳозирда Москва вилоятидаги «Алабино» полигони яқинидаги 1-полкка жойлашган. Мусобақага қадар тайёргарлик машғулотлари давом этади, деб хабар беради Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates