Artel Ўзбекистоннинг халқаро рейтингда ўрин олган биринчи хусусий ишлаб чиқариш компаниясига айланди

    Кейинги йилларда юртимизда саноат ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва уларни экспорт қилиш даражасини кўпайтиришга эътибор қаратилмоқда. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда нафақат давлат корхоналари, балки хусусий сектор вакиллари ҳам ўз ўрнига эга бўлиб боряпти.

    Ўзбекистондаги энг йирик компаниялардан бири – Artel мамлакатимиздаги ишлаб чиқариш корхоналари орасида биринчи бўлиб халқаро “катта учлик” рейтинг агентликларидан бири — Fitch рейтингида “B” барқарор рейтингига эга бўлди. Бу ҳақда Fitch Ratings расмий сайтида эълон қилинди. Шундай қилиб, Artel Ўзбекистоннинг халқаро рейтингда ўрин олган биринчи хусусий ишлаб чиқариш компаниясига айланди.

    Fitch ўз ҳисоботида Artel компаниясини “маҳаллий бозордаги етакчи мавқега эга”, “фаолиятидан олинадиган кутилган барқарор фондлари” ва халқаро миқёсда таниқли, сифатли маиший техника ишлаб чиқарувчилар билан “муваффақиятли ва узоқ муддатли ҳамкорликка эга”, деб таърифлади. Рейтинг компаниянинг молиявий ва тижорат бўйича ҳолатини изчил баҳолашга асосланган ва у компаниянинг ишончли қарз олувчи сифатида мустақил кўрсаткичи бўлиб хизмат қилади.

    – Биз бугун биринчи Fitch рейтингини қабул қилганимиздан фахрланамиз. Бу Artel жамоасининг машаққатли меҳнати самараси ҳисобланади, чунки биз корпоратив бошқарувнинг энг яхши глобал стандартларига амал қилишга ҳаракат қилиб келмоқдамиз. Бундай рейтинг ҳамкорларимиз билан муносабатларимизни янада мустаҳкамлашга имкон беради, янги молиялаштириш манбаларига йўл очиб, халқаро капитал бозорларига кириш учун кейинги қадам бўлиб хизмат қилади, – дейди “Artel Electronics” МЧЖ Бошқаруви раиси ўринбосари Бектемир Муродов.

    Fitch рейтингига эга бўлиш компанияга нима беради?

    Халқаро сармоядорлар ўз сармояларининг дефолтга учрамаслиги ва кейинчалик даромад келтириши учун агентлик юқори рейтинг берган корхоналарга инвестиция киритади. Fitch рейтингни компаниянинг қандай қарздорликка эга экани ва фоиз ставкалари каби тизимли ўзгаришларга қанчалик сезгирлиги сингари омилларга асосланиб беради. Artel ушбу рейтингни олгач, глобал молия бозорлари, қарз бозорларида тенг ҳуқуқли аъзо сифатида иштирок эта олади. Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг бир қатор йирик банклари халқаро рейтинг агентликлари томонидан турли кредит рейтинглари олган. Artel эса маҳаллий ишлаб чиқариш компаниялари орасида биринчи бўлиб бундай рейтингга эга бўлди.

    Artel компаниясига 2011 йилда асос солинган бўлиб ҳозирги вақтда кенг ассортиментдаги маиший техникалар ва электр жиҳозлар ишлаб чиқараётган ўзбек компанияси саналади. Корхона Ўзбекистонда 10 мингдан ортиқ иш ўрни яратган. Artel ўз маҳсулотларини МДҲ ва Яқин Шарқ минтақасидаги 20 дан ортиқ мамлакатларга, ҳатто олис Африка мамлакатларига қадар экспорт қилади. Дунёга машҳур ишлаб чиқариш брендлари Samsung ҳамда Viessmann компанияларининг ҳудудий ҳамкори саналади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates