Археологлар Туркияда 1700 ёшли аёл ҳайкалини топди

    Бу ҳақда Hurriyet Daily News хабар бермоқда.

    Топилма қадимги Перге, ҳозирги Анталия шаҳри ҳудудида жойлашганлиги аниқланди. Қазиш ишларига Истанбул университети археология профессори раҳбарлик қилмоқда, унинг сўзларига кўра, топилган бу шакл Анталия археологик музейида сақланади.

    Истанбул университети олимлари томонидан 1946 йилда бошланган қазиш ишлари ҳозирги кунгача давом этмоқда. Кенг кўламли археологик изланишлар олиб борилаётган мазкур жой 2009 йилда ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.