Асака тумани собиқ ҳокимига суд ҳукми ўқилди 

    Мамлакатимизда 24 март 2023 1147

    Андижон вилояти, Асака тумани собиқ ҳокими Мансур Алихоновга нисбатан нисбатан Жиноят кодексинг 5 та моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

    Мансур Алихоновга нисбатан жиноят кодексинг 5 та моддаси бўйича Жиноят иши қўзғатилган, суд томонидан унга озодликдан чеклаш жазоси қўлланилган.

    2022 йилнинг 27 сентябрь куни Президент администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишда ер муносабатларини тартибга солишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этмагани, фаолиятида йўл қўйган бошқа жиддий қонунбузилиш ҳолатлари учун Мансур Алихонов туман ҳокими лавозимидан озод этилганди.

    “Асака тумани ҳокими жаноб Алихонов. Ер ажратиш масаласида 56 та қарор билан 2 минг 390 гектар ер ноқонуний ажратилган. 2021—2022 йилларда, бир ярим йилнинг ичида ер билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар бўйича 15 та жиноий иш қўзғатилган. Шунинг учун бугун президентимизнинг қарорлари билан сиз ҳам лавозимингиздан озод этиласиз”, — деган эди Сардор Умурзоқов.

    Фақат ер ажратиш эмас, 2021 йилнинг декабрь ойида Асака тумани ҳокими Мансур Алихонов аҳоли билан номақбул тарзда суҳбатлашгани акс этган видео тарқалганди. Ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга ва жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлганди.

    Мансур Алихонов 2020 йилнинг сентябрь ойида Асака тумани ҳокими лавозимига тайинланган. У мазкур тайинловга қадар Жалақудуқ тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates