АСКУЭ тизимини жорий этишда Кармана тумани етакчи

    Мамлакатимизда 29 май 2021 1508

    Кўпгина ҳудудлардаги каби «Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ томонидан ҳам вилоятда АСКУЭ тизими жорий этиш ишлари жадал суратда олиб бориляпти.

    Биргина вилоятнинг Кармана тумани мисолида амалга оширилган ишларга таҳлили сифатида рақамларга юзланамиз...

    31 877 дона тумандаги мавжуд электр энергияси истеъмолчиларига янги АСКУЭ тизимига мос, замонавий электр ҳисоблагичлари ўрнатилди;

    14 603 дан ортиқ истеъмолчилар ягона биллинг тизимига ўтказилиб, масофадан бошқариш имконияти яратилди;

    АСКУЭ тизимини жорий этиш ишларида айни вақтда Кармана тумани Навоий вилоятида етакчилик қиляпти, деб хабар беради Навоий вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.