Асосий капиталга ўзлаштирилган инвестицияларининг чорак қисмини корхона ва ташкилотларнинг ўз маблағлари ташкил этди

    Инвестициялар 19 март 2021 524

    2020 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича жами асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар таркибида маблағларни жалб қилмасдан корхона ва ташкилотлар ўз маблағлари ҳисобидан ўзлаштирган инвестициялари улуши 25,7 % ни ташкил этди.

    Мазкур кўрсаткич ҳудудлар кесимида кузатилганда, энг юқори улуш Тошкент шаҳрида қайд этилди – ҳудуддаги барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан асосий капиталга инвестицияларнинг 38,2 % ини ташкил этди.

    Шунингдек, Тошкент вилоятида 38,1 %, Самарқанд вилоятида 30,6 % ва Сирдарё вилоятида 27,3 % инвестициялар айнан корхона ва ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ўзлаштирилди, деб хабар беради Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати.