Асосий мақсад — давлат ва бизнес ўртасида муштарак манфаатларни англашни таъминлаш

    Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги экспертлар ҳамжамияти ва тадбиркорлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш учун мунозара платформасини яратяпти.

    Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков видеоконференция шаклида экспертлар ҳамжамияти вакиллари, тадбиркорлар ва блогерлар билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар ва инвесторлар билан бўлажак очиқ мулоқотига тайёргарлик ҳамда иқтисодиёт, молия, банк соҳаси ва бошқа соҳалардаги долзарб тенденцияларни муҳокама қилди.

    «Ақлий ҳужум» шаклида ўтказилган муҳокама давомида бўлажак тадбир кун тартибини шакллантириш юзасидан таклифлар ўртага ташланди ва кўриб чиқилди. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Савдо-саноат палатаси билан биргаликда ташкил этилган мурожаатларни қабул қилиш ва таҳлил этиш бўйича Штаб томонидан тадбиркорларнинг қабул қилинган муаммо ва таклифлари ҳам муҳокама этилди.

    Экспертлар ва блогерлар мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада ривожлантириш борасида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар ҳамда изчил ислоҳотларни давом эттириш зарур ва муҳим бўлган устувор соҳаларни кўрсатиб ўтдилар. Хусусан, давлат бошқаруви ҳамда солиқ ва божхона маъмурчилиги тизимлари самарадорлигини ошириш, давлат корхоналари ва банк секторини хусусийлаштириш, тадбиркорлар ва инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини мустаҳкамлаш, уларни молиявий қўллаб-қувватлашнинг янги воситаларини яратиш ва бошқа масалаларга тўхталиб ўтилди.

    Суҳбат давомида мамлакатни жадал иқтисодий ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишда ишбилармонлар янада фаол иштирок этишларини назарда тутган ҳолда давлат идоралари ҳамда экспертлар ва бизнес вакиллари ўртасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйишнинг муҳим аҳамияти қайд этилди. Ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни илгари суриш борасида ғояларни шакллантириш ва кўп томонлама фикр алмашиш учун мунозара платформасини яратиш таклиф этилди. Ушбу платформанинг мақсади давлат ва бизнес ўртасида муштарак манфаатларни англашни таъминлашга, шунингдек, мавжуд муаммоларнинг самарали ечимларини ишлаб чиқишга қаратилган конструктив мулоқотни йўлга қўйишдир.

    Ўзаро ишончли ва конструктив суҳбат якунида иштирокчилар келгусида ҳамкорлик қилиш йўлларини белгилаб, мамлакат иқтисодий-ижтимоий ривожланишининг долзарб масалалари борасида мунтазам муҳокамалар ўтказишга келишиб олдилар, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates