Авиачипта пули қайтариб берилди

    Учиш вақтига яқин қолганда фуқаронинг Россия Федерациясига кириши учун тақиқ борлиги аниқланган.

    Фарғона вилояти Риштон туманида яшовчи фуқаро В.Хомидов Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига мурожаатида “Риштон парвоз транс” МЧЖга қарашли авиачипталарни сотиш шохобчасидан Тошкент – Москва (Домодедово аэропорти) йўналиши бўйича чартер рейс билан учувчи авиаташувчи чиптасини 1150 АҚШ долларига сотиб олганини ёзади.

    Учиш амалга ошириладиган вақтга яқин қолганда унинг учун Россия Федерациясига кириш учун тақиқ борлиги тўғрисидаги маълумот аниқланган. Натижада мазкур рейс билан уча олмаган.

    Шундан сўнг у авиарейс чиптаси пулини қайтарилиши борасидаги масалани мазкур шохобча сотувчиси билан ҳал қила олмаганини айтиб ўтган.

    Ушбу мурожаат ўрганилиши натижада В.Хомидовга 1150 Ақш доллари қайтарилишига эришилди.

    Шунингдек, Наманган вилояти Мингбулоқ туманида яшовчи фуқаро Т.Т томонидан келган мурожаатда истеъмолчи ўзи яшаб турган хонадонидан даромад олиш мақсадида (М.М.) МЧЖ билан шартнома қилиб иссиқхона қурдирган, аммо МЧЖ томонидан шартномада белгиланган муддатига амал қилмай, сифатсиз ва шартнома шартларини бузган ҳолда қурилган иссиқхона туфайли зарар кўрган. Жумладан, иссиқхона ичига экилган помидор кўчатлари айни ҳосилга кирганда иссиқхона бузилиб том қисми босиб тушган. Натижада ҳосил нобуд бўлган. Фуқаро Т.Т бир неча бор МЧЖ раҳбарига ушбу ҳолат юзасидан етказилган зарарни қоплаб беришини айтишига қарамасдан ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган.

    Мурожаат ўрганилиши натижасида федерация масъул ходимлари томонидан Наманган туманлараро судига даъво аризаси киритилди.

    Шундан сўнг суд ҳукмига асосан фойдасига маънавий зарарларни ҳам ҳисобга олган ҳолда 13 миллион сўм ундириб берилишига эришилди

    Яна бир мурожаат Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманида истиқомат қилувчи Ю.У. исмли фуқародан келган бўлиб, унда истеъмолчи Нукус шаҳрида жойлашган “Korzinka.uz” савдо марказидан 4 миллион 800 минг сўмга харид қилган “Indesit” музлатгичи сифатсиз экани, сотувчига мурожаат қилганида эса, алмаштириб беришдан бош тортганини айтиб ўтган.

    Мазкур мурожаат ўрганилиб, музлатгич сифатлисига алмаштириб берилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates