Авиадиспетчерларини тайёрлашда BAAнинг GANS ўқув маркази билан ҳамкорлик йўлга қўйилди

    Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш доирасида "Uzaeronavigatsiya" Маркази ДУК делегацияси Абу-Дабидаги "GANS" ўқув марказига ташриф буюрди.

    Ташриф давомида Марказ вакиллари ўқув жараёнини ташкил этиш ва авиадиспетчерларни ўқитишнинг илғор усуллари билан яқиндан танишди.

    Реал вақт режимида ҳаводаги ҳаракатни бошқаришнинг мураккаб сценарийларини симуляция қилиш имконини берувчи 3D минора cимуляторига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу инновацион восита мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини оширишда муҳим ўрин тутади.

    Учрашув натижасида ҳамкорлик меморандуми, шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш тўғрисидаги битим имзоланди.

    Маълумот учун: "GANS" — авиадиспетчерлар ва аэронавигация мутахассисларини тайёрлашга ихтисослашган, илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда юқори даражадаги касбий тайёргарликни таъминловчи етакчи ўқув марказидир.
    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates