Бош вазир бу қарорни Фаластин ташқи сиёсатини ўзгартирадиган тарихий қадам деб атади.
Альбанезе, унинг ҳукумати сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясида Фаластинни тан олишда Франция, Буюк Британия ва Канадага қўшилишини айтди. “Австралия Фаластин маъмуриятидан олган мажбуриятларга асосланиб, Фаластин халқининг ўз давлатига бўлган ҳуқуқини тан олади”, деди Бош вазир журналистларга.
Нашр маълумотларига кўра, Фаластинни БМТга аъзо 193 давлатдан 140 дан ортиғи, жумладан Европа Иттифоқига аъзо давлатлар – Испания ва Ирландия тан олган, деб хабар берди rbc.ru.








