Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Қайд этилганидек, ўтган дам олиш кунлари Янги Жанубий Уэльс штатида совуқ ҳаво оқими туфайли 40 сантиметргача қор ёғди. Австралия об-ҳаво бюроси метеорологи Мириам Бредберининг сўзларига кўра, бу миқдор 1980-йилларнинг ўрталаридан бери пасаймаган.
Материалда айтилишича, об-ҳаво аномалияси, шунингдек, сув тошқини, транспорт билан боғлиқ муаммоларни ва минглаб уйларда электр таъминотининг узилишига олиб келди, деб хабар берди report.az.









