Автобус ағдарилиб кетиши натижасида 5 нафар йўловчи тан жароҳати олган

    Ижтимоий тармоқларда Қизилтепа туманида автобус ағдарилиб кетгани ҳақида хабар тарқаган эди.

    2022 йил 3 май куни соат 10:00 ларда, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани ҳудудидан ўтувчи 4R-65 автомобиль йўлининг 23-24-километрлари оралиғида ҳайдовчи, 1973 йилда туғилган К.Ў. "Yutong" русумли автобусда ҳаракатланаётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида руль бошқарувини йўқотган ва автобус йўл четига ағдарилган.

    ЙТҲ натижасида 5 нафар йўловчилар тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

    Ушбу ЙТҲ юзасидан Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини, айниқса йўловчи ташувчи ҳайдовчилар ўта эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз, дея огоҳлантиради Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates