Автобус тўхтайдиган 5 мингта оралиқ бекат белгиси бор, лекин бекатнинг ўзи йўқ

    Ижтимоий ҳаёт 26 январ 2021 1138

    Бу ҳақда АОКАдаги матбуот анжуманида Автомобиль ва дарё тарснпортини ривожлантириш департаменти раҳбари Руслан Рўзметов маълум қилди:

    «Транспорт инфратузилмаси асосан автостанциялар, охирги тўхташ бекатлари ва оралиқ бекатлардан иборат. Бу йўналиш бўйича республикаи кесимида жами оралиқ бекатлар хатловдан ўтказилди. Тошкент шаҳридан ташқари 13130 та оралиқ бекатдан 4 мингдан ортиғи таъмирталаб.

    5 мингта оралиқ бекат белгиси бор, автобус тўхтайди, лекин бекатнинг ўзи йўқ, шу каби ҳолатлар ҳам хатловдан ўтказилди».