Автобуслар дам олиш кунлари янгича жадвалда қатнайди

    Транспорт 29 декабр 2021 1493

    Янги йил байрами муносабати билан дам олиш кунлари йўловчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан пойтахтимиз жамоат транспорти йўналиш жадвалига бир қатор ўзгартиш киритилди.

    Демак, байрам кунлари Тошкент шаҳрида автобус йўналишлари фаолияти қуйидагича ташкил этилади:

    2021 йил 31 декабрь дам олиш куни. Автобуслар шанба кунлари учун тасдиқланган жадвал асосида ҳаракатланади. Иш вақтининг тугаши эса 1 (бир) соатга узайтирилади;

    2022 йил 1 январь дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар сони 40% га камайтирилган ҳолда автобусларнинг ишга чиқарилиши режалаштирилган;

    2022 йил 2, 3 ва 4 январь дам олиш кунлари. Автобуслар якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар бўйича ҳаракатланади;

    2022 йил 8 январь шанба, иш куни. Автобуслар иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар бўйича ҳаракатини давом эттиради, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ маълумотига таяниб.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates