Автомагнитоланинг пули қайтариб олинди

    Фарғона вилояти Қува тумани “Пахтакор” МФЙда яшовчи фуқаро “Ласетти жентра” русумли автомобиль сотиб олиш учун Марғилон шаҳрида фаолият олиб бораётган "Ас-сервис" автосалони билан шартнома тузади. Ўтган йили 2 августда шартномада кўрсатилган суммани тўлайди.

    Истеъмолчи бу йил 24 январь куни автомобилни автосалондан олиб чиқади. Автомобиль харидорга етказилишидан аввал автосалон раҳбарияти мижозга автомашинага автомагнитола қўйилмагани, унинг пули автомобиль пулидан чегириб берилиши ёки бироз муддат кутса, автомагнитола ўрнатилган автомобиль берилишини айтади.

    Мижозга чегирма пулни олиш учун автосалонга ариза ёзиб бериши кераклиги тушунтирилади ва истеъмолчидан ёзма ариза қабул қилиб олинади. Шундан кейин мижоз бир неча маротаба автосалон ходимларига автомагнитола пулини сўраб мурожаат қилади. Бироқ автосалон билан ўзаро келишувга асосан автомагнитоланинг пулини мижознинг пластик картасига қайтариш пайсалга солинаверади.

    Бундан норози бўлган фуқаро охири Марғилон шаҳри истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилади. Фуқаронинг шикояти мутахассислар томонидан тегишли тартибда қонуний ўрганилади. Автосалон раҳбарига қонун талаблари ва истеъмолчининг ҳуқуқи бузилаётгани, қонуний жавобгарлик мавжудлиги тушунтирилади. Шундан кейин истеъмолчининг пластик картасига автосалон рахбарияти томонидан 1 067 000 сўм маблағ пули тушириб берилди, дейилади Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг ахборот хизмати хабарида.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates