Автомобиль йўллари соҳасида очиқлик стандартлари жорий этиш вақти етди

    Урбанизация 25 июн 2021 2227

    Ўзбекистон автомобиль йўллари миллий иқтисодиётнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланиб, бугунги кунда ташқи ва ички савдо алоқаларини барқарор ривожланишида асосий драйвер бўлиб хизмат қилмоқда.

    Бу эса, ўз навбатида, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини секин-аста ўсиб боришига, минтақа учун стратегик аҳамиятга эга бўлган транспорт-логистика лойиҳаларида иштирок этишига замин яратмоқда.

    Шу билан бирга, йўлларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларига доимий равишда йирик молиявий ресурслар жалб этилиши ҳеч кимга сир эмас. Кузатувлар кўрсатмоқдаки, автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлашга давлат бюджетидан ажратмалар йилдан-йилга ошиб бормоқда ва ҳозирги пайтда энг кўп пул сарфланаётган соҳа айнан йўл қурилиши соҳасидир.

    Мамлакатимизда давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар жадаллик билан олиб борилмоқда. Шу қаторда, автомобиль йўлларига масъул вазирлик ва идораларнинг йўналтирилаётган маблағларни сарфлашдаги масъулиятини ошириш, жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлигини таъминлаш стандартларини жорий этиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чоралар кўрилмоқда.

    Аниқроқ айтганда, “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони ва “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаларида автомобиль йўллари соҳасига тегишли маълумотларни очиқлаш, аҳоли иштирокини ошириш каби нормалар жорий этилмоқда.

    Соҳага оид барча маълумотларни қамраб оладиган “SHAFFOF YO’L” кўпфункцияли интерактив платформа яратилиши кўзда тутилмоқда.

    Бу билан нимага эришилади? Авваламбор, шу пайтгача жамоатчиликнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлаётган масала – соҳага ажратилаётган маблағларнинг сарфи бўйича мавҳумликка барҳам беради. Масъул ташкилотларнинг шаффоф фаолият олиб боришлари, бюджет пулларидан оқилона ва самарали фойдаланишлари учун замин яратилади, соҳада мавжуд бўлган коррупцияга қарши таъсирчан механизм жорий этилади.

    Шу билан бирга, аҳоли томонидан барча тоифадаги йўлларни онлайн-харитадан кузатиб бориш, қайси йўл участкаси (ёки кўприклар) қачон ва қанча маблағ эвазига қурилиши ёки таъмирланишини билиб олиш имкони яратилади.

    Автомобиль йўлларига масъул бўлган ташкилот – Автомобиль йўлари қўмитаси ўз фаолиятига доир очиқлаши ва кенг омма эътиборига тақдим қилиши лозим бўлган маълумотлар рўйхати шакллантирилади.

    Жамоатчиликнинг доимий кузатувида турадиган мазкур онлайн платформа соҳа масъуллари томонидан олиб борадиган ишлар сифатига ижобий таъсир қилиши аниқ.

    Қайд этиш лозимки, бугунги кунда бу турдаги платформалар дунёнинг ривожланган мамлакатларида самарали қўлланилиб келинмоқда.

    йўлларда қурилиш, таъмирлаш ишларини олиб боришда аҳоли фикрини инобатга олиш, уларнинг йўллар ва магистраллардан қониқишларига оид фикрларини мунтазам ўрганиб бориш, фуқаролар томонидан йўл инфратузилмасининг ҳолати бўйича эътироз ва муносабатлар билдирилиши каби тажрибалар шаклланган. Ҳозирда дунё бўйича бу йўналишдаги энг самарали тажрибалар Швейцария, АҚШ, Россия Федерацияси, Украина, Сингапур, Буюк Британия, Германия ва бошқа мамлакатларда қўлланилиб келинмоқда.

    Жумладан, Сингапурда жорий қилинган OneMonitoring онлайн тизимида, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида маълум йўл участкаларини қуриш бўйича онлайн-лойиҳалари тақдим этилиб бунда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:

    – қурилиш, таъмирлаш ишлари олиб бориладиган ҳудуд онлайн-харитаси;

    – қурилиш, таъмирлаш ишларини олиб бориш заруратини акс этган асоснома-ахборот;

    – қурилиш, таъмирлаш ишлари олиб бориладиган муддат;

    – қурилиш, таъмирлаш ишларини олиб борадиган ташкилот;

    – қурилиш, таъмирлаш ишларини олиб борилиши натижасида йўллар ёпилиши шунингдек, жамоат транспорти маршрутларининг ўзгариши бўйича маълумот

    – фотоҳисобот.

    Мазкур платформада алоҳида тарзда (1) капитал таъмир, (2) реконструкция, (3) йўллар бўйида қурилиш ишлари, (4) жорий таъмирга оид маълумотлар акс эттирилади. Қўшимча равишда қурилиш, таъмирлаш ишлари олиб бориладиган ҳудуд (км да), муддат ва босқичлар, иш лойиҳаларининг сметалари ва бошқа маълумотлар бириктирилади.

    Украинада автомобиль йўлларига масъул ташкилот – “Укравтодор” томонидан Интерактив харита юритилади (https://map.ukravtodor.org). Мазкур платформада ҳам барча категориядаги йўлларда олиб борилаётган қурилиш, таъмир ишларини кузатиш билан бирга аҳоли томонидан йўллардаги ва тегишли участкаларда мавжуд камчиликлар, носозликлар юзасидан фото- ва видеомурожаатлар юбориш функцияси мавжуд. Мурожаатлар платформага бириктирилган махсус диспетчер томонидан ўрганиб чиқилиб, муаммо вужудга келган йўл участкаси учун масъул ташкилот ва маҳалий давлат ҳокимияти органларига юборади ҳамда вужудга келган муммо ва унинг ечими бўйича олиб борилаётган ишлар статуси бўйича доимий янгиланган ахборот юклаб боради.

    Буюк Британиянинг турли округларида (графлик) фуқаролар йўлларда юзага келган муаммолар – трассалардаги чуқурликлар, светофорларнинг ва ёритиш тизимининг ишдан чиққанлиги, йўл белгилари синиши ва бошқа турдаги ноқулайликлар тўғрисида онлайн шаклда мурожаат йўллаш имкони яратилган. (https://www.devon.gov.uk/roadsandtransport/report-a-problem/)

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates