баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Автотранспортлар Тошкент шаҳри Фарғона йўли кўчасидаги чорраҳаларда қандай ҳаракатланади?

    Транспорт 27 феврал 2021 879

    Хабарингиз бор, Тошкент шаҳрининг Фарғона йўли кўчасида жойлашган бешта чорраҳанинг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш мақсадида, қурилиш ишлари олиб борилди.

    Ушбу қурилиш ишлари якунлангандан сўнг кўпчиликда мазкур кўчалардан нотўғри фойдаланиш ҳолатлари, бунинг натижасида йўл транспорт ҳодисалари ҳам учраб турибди.

    Қуйида мазкур чорраҳаларда транспорт воситаларининг тўғри ҳаракатланиш тартиби билан танишишингиз мумкин:

    1. Янги Қўйлиқ – Фарғона йўли кўчалари кесишмаси
    Янги Қўйлиқ – Фарғона йўли кўчалари кесишмаси

     

    • Йўналиш 1 бўйлаб ҳаракатланаётган транспорт воситаларининг оқимлари асосий оқимлар ҳисобланади.
    • ЙЎналиш 1 бўйлаб ҳаракатланаётган транспорт воситалари йўналиш 3 бўйлаб ҳаракат қилиш учун, ўнг чизиқни маҳаллий йўли (кармашка)га қайрилишлари керак, шунда улар йўналиш 5 бўйлаб ҳаракатланадиган транспорт воситаларининг асосий оқимига тўсқинлик қилмайди.
    • Йўналиш 2 бўйлаб ҳаракатланаётган транспорт воситалари йўналиш 3 га ўтишлари йўки йўналиш 2 бўйлаб қайрилишни амалга оширишлари учун ажратилган 4-йўлдан фойдаланишлари керак. Шунда улар йўналиш 1 ва 2 да ҳаракатланаётган транспорт воситаларининг асосий оқимига тўсқинлик қилмайди.

    2. А.Фитрат – Фарғона йўли – М.Ашрафий кўчалари кесишмаси

    А.Фитрат – Фарғона йўли – М.Ашрафий кўчалари кесишмаси
    • Йўналиш 1 ва 3 - бу ҳаракатдаги мураккаблик ва тартибсизликни олдини олиш учун маҳаллий йўл (кармашка)лар орқали очилган асосий кўчалардир.
    • Йўналиш 3 бўйлаб ҳаракатланаётган транспорт воситалари йўналиш 2, 3, 4 бўйлаб ҳаракатни давом эттириш учун маҳаллий йўл 5 (кармашка) дан фойдаланишлари керак. Автомобилни алоҳида светофор билан ажратилган маҳаллий йўл (кармашка)да кутиш орқали асосий кўчадаги чалкашликлар олди олинади.
    • Асосий оқимга қўшилишни истаган, йўналиш 6 бўйлаб ҳаракатланаётган транспорт воситалари олдиндан қайрилишни амалга оширишлари ва чорраҳага етиб борадиган транспорт воситалари фақат йўналиш 4 бўйлаб ҳаракатни ташкил этишлари мумкин бўлади.
    • Йўналиш 2 бўйлаб ҳаракатланаётган транспорт воситалари асосий йўлга кириш имконига эга эмас, улар маҳаллий йўл (кармашка)ларга қайта киришлари керак ва назорат қилинадиган кейинги кесишмаларда асосий йўлга қўшилишлари лозим.

    3. Оҳанграбо – Фарғона йўли– Мунис кўчалари кесичмаси

    Оҳанграбо – Фарғона йўли– Мунис кўчалари кесичмаси
    • Йўналиш 1 ва 2 асосий кўча бўлиб, уларга тўғридан-тўғри оралиқ йўллардан (кўчалар ва йўллар) қўшилишлари мумкин эмас, бу маҳаллий йўл(кармашка)лар орқали таъминланади. Маҳаллий йўл(кармашка)лардан асосий кўчага қўшилишни истаган транспорт воситалари маҳаллий йўл (қармашка)да жойлашган 5-йўл четига бориб, йўл чироқлари (светофор)нинг яшил чироғи ёнишини кутиб, сўнгра асосий йўлга қўшилишлари керак бўлади. 5-йўл чети борлиги сабаб, маҳаллий йўл(кармашка)нинг иккита чизиғида хеч қандай тўсиқ бўлмайди.
    • Йўналиш 2, 3 ёки 4 га қайтиш учун асосий кўча бўйлаб, йўналиш 2 орқали ҳаракатланиб келаётган транспорт воситалари асосий кўчадан алоҳида тартибга солинадиган маҳаллий йўл(кармашка)га киришлари керак, шундан сўнг, улар керакли йўналиш бўйлаб ҳаракат қилишлари мумкин.
    • Йўналиш 4 бўйлаб ҳаракатланаётган транспорт воситалари тўғридан-тўғри асосий йўлга қўшила олмайдилар, шунинг учун улар маҳаллий йўл(кармашка)га эркин айланишлари керак бўлади. Маҳаллий йўл(кармашка)га борганингизда, транспорт воситалари асосий йўлдан ҳаракатланаётган оқим билан кесишмайди.

    4. Фарғона йўли – Жарқўрғон кўчалари кесишмаси

    Фарғона йўли – Жарқўрғон кўчалари кесишмаси
    • Ушбу кесишмада асосий кўча бўйлаб йўналиш 1 дан ҳаракатланаётган транспорт оқими тўхтамайди ва ҳаракатнинг узлуксизлигини сақлайди. Кесишма маҳаллий йўл(кармашка)да светофор билан тартибга солинади. Асосий кўча бўйлаб йўналиш 1 дан ҳаракатланаётган транспорт воситалари ҳаракатланиш йўналишини ўзгартириши учун маҳаллий йўл 5 га ўтишлари, йўл чироғи (светофор)нинг яшил сигналини кутишлари ва ундан сўнг, ён йўл бўйлаб керакли йўналишда ҳаракат қилишлари керак бўлади.
    • Асосий йўлни кесиб ўтишни истаган транспорт воситалари йўналиш 6 бўйлаб асосий оқимга эркин қўшилишлари мумкин. Ушбу қўшилишни осонроқ бажариш учун мазкур қисмдаги йўл кенгайтирилди ва оқимга назорат остида қўшилиши мумкин бўлган маҳаллий йўл очилди.
    • Йўналиш 3 бўйлаб асосий оқимдан чиқиб кетиш ёки йўналиш 4 бўйлаб асосий оқимга қўшилишни истаган ҳайдовчилар асосий йўлни кесиб ўтмайдиган, кенгайтирилган маҳаллий йўл(кармашка)лар билан йўлга қўшилишлари лозим.

    5. Толимаржон – Фарғона йўли – Сайҳун кўчалари кесишмаси

    Толимаржон – Фарғона йўли – Сайҳун кўчалари кесишмаси
    • Ушбу кесишма уч томонлама ҳисобланади
    • Транспорт воситалари ушбу кўча бўйлаб қайрилиш ёки ҳаракатни давом эттириши учун алоҳида маҳаллий йўл(кармашка)лардан фойдаланади, бу эса чорраҳада пайдо бўладиган тирбандликларни бартараф этади.
    • Йўналиш 1 бўйлаб ҳаракатланаётган транспорт воситалари чорраҳага кирмасдан қайрилишни амалга оширишлари мумкин, бунинг учун асосий йўл билан тўқнашувларнинг олдини олиш учун ёнма-ён маҳаллий йўл(кармашка)лар очилган.
    • 1-кўча бўйлаб ҳаракатланаётган транспорт воситалари ўнгга қайрилишлари учун йўналиш 4 ёки 5 га қўшилишлари керак бўлади ва улар бир-бирига ҳалақит бермаган ҳолда керакли йўналишда ҳаракат қилишлари мумкин.
    • 3-кўча бўйлаб ҳаракатланаётган транспорт воситалари йўналиш 6 ва 8 га ўтишлари учун маҳаллий йўл 2 (кармашка) га ўтиши ва светофор яшил чироғини кутишлари, шундан сўнг ҳаракатни давом эттиришлари керак бўлади.
    • Йўналиш 7 бўйлаб ҳаракатланувчи транспорт воситалари, йўналиш 6 бўйлаб эркин равишда қайрилиши имконияти яратилганлиги сабабли, чорраҳада хеч қандай тирбандликлар бўлмайди.

    "Тошашаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати

    No date selected
    April 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates