Ахборот ва матбуот соҳаси вакиллари билан мулоқотларимиз мунтазам давом этади — Зойир Мирзаев

    Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг вилоятдаги ҳудудий босма нашрлар, маҳаллий ҳокимликлар, бошқарма, корхона ва ташкилотларнинг Ахборот хизмати раҳбарлари билан мулоқоти бўлиб ўтди.

    Учрашув аввалида вилоят етакчиси Тошкент вилоятида ахборот сиёсати билан боғлиқ муҳитни кескин ўзгартириш, қонунлар, давлат раҳбарининг қарор ва фармонлари, ҳукумат ҳужжатлари ижросини сўзсиз таъминлаш мақсадида тизимда зудлик билан амалга оширилиши лозим бўлган масалаларга алоҳида тўхталди.

    Хусусан, Тошкент вилояти, шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг расмий веб сайтларини амалдаги қонунчиликка мувофиқ фаолият юритишини таъминлаш, очиқлик сиёсати билан боғлиқ кунлик ахборотларга кенгроқ ўрин бериш лозимлиги қайд этилди.

    Шулардан келиб чиқиб, вилоят ҳокимлигининг Ахборот коммуникацияларни ривожлантириш маркази бундан буён вилоят ҳокимининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби структурасига ўтказилгани маълум қилинди.

    Давлат раҳбарининг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4366-сонли қарори ижроси муҳокама қилинди. Уни бажаришда сусткашликка йўл қўйган ҳудуд раҳбарлари ва бошқарма бошлиқлари огоҳлантирилиб, мавжуд камчиликларни йил якунига қадар бартараф этиш вазифаси юкланди.

    Мулоқотда оммавий ахборот воситалари ва блогерларнинг саҳифаларида эълон қилинаётган танқидий материалларга расмий муносабат билдириш, ўзаро фаол мулоқот қилиш механизмини қайта кўриб чиқиш зарурлиги айтилди.

    Мулоқотда сўз олган “Адабиёт зиёси” газетаси бош муҳаррири, Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир, Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Раҳматилла Шералиев, АОКА вилоят бошқармаси бошлиғи Зарифа Эралиева, шунингдек, бир қатор маҳаллий нашрлар ва ахборот хизматлари раҳбарлари кун тартибига оид масалалар юзасидан ўз фикр ва таклифларини ўртага ташладилар.

    Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг “Замон қаҳрамони” лойиҳасини бошлаш таклифи маъқулланди. Бу орқали давлат раҳбари олиб бораётган ислоҳотларнинг Тошкент вилоятидаги ижросини оддий инсонлар ҳаёти мисолида юксак бадиий шаклда етказиб бериш имконияти юзага келиши урғуланди.

    Мулоқот якунида бундай учрашувларни бундан буён мунтазам ташкил этиб боришга келишиб олинди, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates