Айдаркўл сув ҳавзаси бўйида экотуризм учун 10 та кемпинг ҳамда 10 та “юрта” қурилди

    Сайёҳлар овқатланиши учун 62 ўринли ресторан, меҳмонларга хизмат кўрсатиш мақсадида 10 та янги иш ўрни яратилган.

    Юртимизда туризмни ривожлантириш орқали иқтисодиётни тараққий топтириш ва халқ фаровонлигини юксалтиришга алоҳида эътибор бермоқда. Жумладан, Айдаркўл сув ҳавзаси бўйида “OXUS ADVENTURE” масъулияти чекланган жамияти томонидан экотуризм учун 10 та кемпинг ҳамда 10 та “юрта” (халқимиз тилида “қора уй” дейилади) қурилди.

    Кемпингларнинг 3 таси уч кишилик бўлиб, қолгани 2 кишиликдир. Ҳар бир кемпинг алоҳида жиҳозланган. Шунингдек, ҳар бирига иситиш ва совутиш мосламалари, телевизор ўрнатилган. 10 та “юрта”нинг ҳар бирида 5 нафардан сайёҳ истиқомат қилиши имконияти мавжуд. Сайёҳлар овқатланиши учун 62 ўринли ресторан фаолият олиб боряпти. Меҳмонларга хизмат кўрсатиш мақсадида 10 та янги иш ўрни яратилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates