Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботи энди автоматик тарзда тўлдирилади

    Бизнес 10 сентябр 2020 10808

    Давлат солиқ қўмитаси Вазирлар Маҳкамасининг 522-сонли қарори ва Солиқ кодексининг 47-моддасига асосан 2020 йил 1 январдан бошлаб, барча хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда юритишга тўлиқ ўтиши мажбурийлигини ҳисобга олиб, солиқ тўловчилар учун солиқ ҳисоботини тўлдириш жараёнини янада оптималлаштирмоқда.

    Хусусан, айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботи шакллантиришда йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоликларнинг олдини олиш мақсадида эндиликда ҳисобот шаклининг “Товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромадлар” сатрининг 3 устуни электрон ҳисобварақ-фактура (ЭҲФ) тизимидаги корхона томонидан юборилган ва ҳолати тасдиқланган ЭҲФларнинг суммаси йиғиндисидан келиб чиқиб, автоматик равишда тўлдирилади.

    Бунда фаолият турлари бўйича олинган даромадлари суммаси (010-сартнинг 4,5,6,7,8,9- устунларига) жами реализация суммаси автоматик тарзда 010-сартнинг 3-устунида шаклланади. Агар асосий фаолият билан бир қаторда бошқа фаолият турлари амалга оширилса 010-сартнинг 4,5,6,7,8,9- устунларига рақамлари қўлда киритилади ва 010-сатр 3-устуннинг суммасига мутаносиблиги текширилади.

    Бироқ, 2020 йил учинчи ва тўртинчи чораклар учун корхонанинг жами даромади ЭҲФ тизимида жорий чорак учун расмийлаштирилган ЭҲФ маълумотлари ва ўтган чорак учун солиқ органларига тақдим этилган ҳисоботнинг 010-сатр 3-устунидаги қиймат йиғиндиси асосида шакллантирилади.

    Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботи 2021 йилдан бошлаб, жами даромад ЭҲФ тизими орқали корхона томонидан юборилган ва тасдиқланган ЭҲФларнинг суммаси йиғиндисидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади.

    Ушбу имконият жорий қилиниши билан хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида тузиладиган шартномалар асосида товар (хизмат)лар реализациясидаги шаффофлик ортиб, хуфиёна иқтисодиётнинг олди олинади.

    Шунингдек, товарлар экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларнинг жами даромади улар томонидан амалга оширилган экспорт операциялари тўғрисидаги маълумот Давлат божхона қўмитасидан олинган маълумотлар асосида автомат шаклланади.

    Ҳисоботлар тўлиқ ва тўғри акс этиши учун солиқ тўловчининг ЭҲФ тизими орқали жўнатган ва қабул қилинган ЭҲФлари «тасдиқланган» бўлиши лозим.

    Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини тўлдириш билан боғлиқ энг кўп бериладиган саволларга жавоблар тез фурсатларда Давлат солиқ қўмитасининг расмий ахборот манбаларида эълон қилинади.

    Маълумот учун: ҳозирги кунда республика миқёсида 267 864 та хўжалик юритувчи субъекти айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси сифатида рўйхатга олинган. Уларнинг 124 168 таси ёки 46,3 фоизи электрон ҳисобварақ-фактуралар айланиш тизимидан фойдаланмоқда.

    ДСҚ Матбуот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates