Аёл мутахассис-тренерларни тайёрлаш бўйича тренинг ўз ишини бошлади

    Ижтимоий ҳаёт 2 декабр 2021 1870

    2021 йил1 декабрда Тошкент шаҳрида Идоралараро стандарт операцион иш тартибларини республика миқёсида амалиётга татбиқ этиш мақсадида соғлиқни сақлаш, ички ишлар органлари, психологик ва ижтимоий хизматлар йўналишлари бўйича мутахассис-тренерларни тайёрлаш бўйича тренинг ўз ишини бошлади.

    Мазкур тренинг Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси, БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси билан ҳамкорликда Буюк Британия ҳукуматининг молиявий кўмагида ташкил этилди.

    Унда Ички ишлар академияси, Бош прокуратура, Судьялар олий мактаби, Тошкент давлат юридик университети махсуслаштирилган филиали, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, Соғлиқни сақлаш, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирликлари вакиллари, Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги психологик-педагогик ташхис маркази, Республика ва ҳудудий реабилитация марказлари, мактабгача таълим, жойлардаги хотин-қизлар ва оилалар билан ишлайдиган ННТларнинг психологлари, психиатрлари ва суд-тиббий экспертлари иштирок этмоқда.

    Уч кун давом этадиган мазкур тренингда иштирокчиларга ҳуқуқий, тиббий ва ижтимоий психологик хизматлар бўйича кўникмалар берилади. Шунингдек, тренингда қатнашчилар таълим асослари билан танишадилар, гендер зўравонлик ҳолатларига жавобан чоралар тақдим этиш механизмлари, жабрланувчи билан ишлашда комплекс ёндашувнинг аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтилади.

    Иштирокчилар олган билимлари асосида ҳудудий тузилмалар вакиллари ҳамда ҳудудларида ўз ташкилот мутахассисларини ўқитадилар.

    2021 йил 3 декабрда тренинг якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилади, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Ахборот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates