“Аёллар дафтари” — муаммолар ечимига элтувчи йўл

    Фикр 20 октябр 2020 12531

    Донишмандларнинг “Дунёдаги барча фахр-ифтихор аёл туфайли бунёд бўлади. Қуёшсиз гуллар очилмагани, муҳаббатсиз бахтга эришиб бўлмагани каби, аёл бўлмас экан, шоир ҳам туғилмайди, қаҳрамон ҳам”, деган пурмаъно ҳикматлари ҳамон ўз қимматини йўқотганича йўқ.

    Ҳар бир ўзбек, ўзбекистонлик ўзи яшаб турган озод ва мустақил Ватани билан фахрланади, кўксида шундай гўзал, жаннатмакон мамлакатнинг фуқароси бўлишдек ғурурни туйиб, обод ҳамда фаровон ҳаёт кечириш, буюк давлат барпо этиш йўлида фидокорона меҳнат қилади. Бу ватанпарварлик туйғулари эса бевосита она алласидан фарзанд қалбига муҳрланиб боради. Шундай экан, бугун давлатимиз раҳбари томонидан аёлларга қаратилаётган эътибор ҳам бежизга эмас.

    Хусусан, яқинда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида жамиятда аёллар ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан бир қатор масалалар муҳокама этилди. Ҳар бир ҳудудда “Аёллар дафтари” шакллантирилиб, унга қўллаб-қувватлашга муҳтож ишсизлар киритилиши ва манзилли иш йўлга қўйилиши айтилди.

    Шунингдек, бу масъулиятли ишга Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги каби қатор ҳамкор ташкилотларнинг бириктирилгани ҳеч бир аёл-қиз давлат эътиборидан четда қолиб кетмаслигини исботлайди.

    Хатлов ишларига жалб қилинган мутахассислар уйма-уй юриш орқали аёллар билан бирма-бир мулоқот қилиб, уларнинг эҳтиёжи, қизиқишларини аниқлаган ҳолда анкета сўровномаларини қайд этиб боради. “Аёллар дафтари”га ҳар бир ҳудудда истиқомат қилаётган, 30 ёшдан ошган ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ҳамда иштиёқи бор, шунингдек, бандлиги таъминланиши керак бўлган хотин-қизлар киритилади.

    Анкета сўровномаси билан танишар экансиз, у аёлларнинг барча эҳтиёжи, ўй-хаёли, орзу-умиди ҳамда муаммоларидан келиб чиққан ҳолда тузилганига амин бўласан, киши. Шу ўринда бир савол туғилади.

    Хўш, бугун нима учун “Аёллар дафтари” сув ва ҳаводек зарур бўлиб қолди?

    Донишмандларнинг “Дунёдаги барча фахр-ифтихор аёл туфайли бунёд бўлади. Қуёшсиз гуллар очилмагани, муҳаббатсиз бахтга эришиб бўлмагани каби, аёл бўлмас экан, шоир ҳам туғилмайди, қаҳрамон ҳам”, деган пурмаъно ҳикматлари ҳамон ўз қимматини йўқотганича йўқ.

    Шу онда бу дафтар орқали қанчадан қанча олис ҳудудларда ўз ташвиш-ўйларига ўралашиб, дардини айтолмай юрган аёллар кўз ўнгимизда гавдаланади. Боқувчисини йўқотиб, жўжабирдай жон бўлган болаларининг кўзига термулиб, ғойибдан умидвор бўлиб турган оналар, узоқ муддат чет элда бўлиб, сарсону саргардонлик кўчаларида қолиб, қийинчиликларнинг чегарасидан ўтолмай, не-не машаққатлар билан юртимизга келиб, қай ишга бош суқишини билмай турган аёллар жонланади хаёлимизда.

    Одам савдоси қурбони бўлган, оилавий зўравонликлардан эзилган опа-сингилларимиз ёдга тушади. Ажрим ёқасига келиб қолган, боласига “Сен энди етим бўлиб қолдинг”, деёлмай турган опа-сингилларимизнинг кўзлари кўз ўнгимизда намоён бўлади. Санайверсак саноғи тугамайдиган муаммоларнинг ечим топиш вақти келди.

    Бугун давлатимиз раҳбари томонидан “Аёллар дафтари” дея бошлаб берилган хайрли иш барча ҳудудда тизимли давом этмоқда. Хусусан, Хатирчи туманида ташкил этилган ишчи гуруҳ вакиллари ҳам уйма-уй юриб, ҳар бир фуқаро билан суҳбат қуриб, улар иштирокида сўровномаларни тўлдиришмоқда. 30 ёшдан юқори бўлиб, ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, бандлигини таъминлашга эҳтиёжи бўлган аёллар “Аёллар дафтари”дан жой олишмоқда.

    Бугунги кунда Хатирчи туманида 45 минг 731 та оила мавжуд бўлиб, “Аёллар дафтари”нинг юритилиши бўйича ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинида махсус ишчи гуруҳ шакллантирилди. Гуруҳ вакиллари аёлларнинг муаммоларини ўрганиш, уларга кўмак бериш мақсадида сўровномаларни тўлдирмоқда.

    Бунинг натижасида аёлларни қийнаётган турли соҳалардаги чигалликлар ўз ечимини топади. Ҳар бир аёл-қиз ҳаётнинг барча поғоналарида қоқилмасдан, тетик қадам ташлаши учун имконият эшиклари очилади.

    Жамшид ХЎЖАЕВ,

    Ўзбекистон Республикаси

    Олий Мажлиси Сенати аъзоси

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates