Унда Эрон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғиз Республикаси ва Туркманистон аёллар футзал терма жамоалари ўзаро куч синашди.
Мусобақа давомида Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси илк турда Эронга қарши ўтган ўйинда мағлубиятга учраган бўлса-да, Туркманистон терма жамоасини 6:3, Тожикистон термасини 8:1 ҳисобида енгди. Охирги ўйинда ўзбекистонлик футзалчи қизлар Қирғизистон билан 4:4 ҳисобида дуранг қайд этди.
Ушбу натижа орқали футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси “CAFA Womenʼs Futsal Championship – 2025” мусобақасида иккинчи ўринни эгаллади. Мусобақанинг олтин медаллари Эронга насиб қилган бўлса, бронза медали қирғизистонлик футзалчиларга насиб этди.
Маълумот ўрнида: тўртинчи маротаба ташкил этилаётган мазкур мусобақага 2022, 2024 йилларда Тожикистон, 2023 йил эса Ўзбекистон мезбонлик қилган. Ушбу ўтган учта турнирда Эрон чемпионга айланган. Футзалчи қизларимиз эса учаласида ҳам кумуш медалларни қўлга киритган. Қирғизистон вакиллари икки маротаба, тожикистонликлар эса бир марта бронза медали билан тақдирланган.








