Аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди

    Мамлакатимизда 25 июн 2021 1150

    Сенатнинг ўн олтинчи ялпи мажлисида маҳаллалардаги ҳолат, аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

    Қайд этилганидек, Президентимиз томонидан илгари сурилган «маҳаллабай» ва «фуқаробай» иш услублари айни дамда аҳоли мурожаатлари ва жамиятдаги кўплаб муаммоларни бартараф этишда ўз самарасини кўрсатмоқда. Жойлардаги муаммоларни «маҳаллабай» аниқлаш ва бартараф этиш, хусусан, ҳудудларда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари ижросини таъминлаш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

    Хусусан, мамлакатимизда қарорлар қабул қилиш ва ижро этишнинг барча соҳаларида ҳамда даражаларида хотин-қизлар ва эркаклар ўртасида тенглик тамойилини татбиқ этиш, эркаклар ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлари ва имкониятларини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётда гендер тенглик тарғиб қилинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистонда 2030 йилга қадар гендер тенгликка эришиш стратегияси қабул қилинди.

    Яна бир жиҳат. Ўтган давр мобайнида меҳнат органлари томонидан 308,8 минг нафар аёлларга бандлик ва меҳнат соҳасидаги хизматлар кўрсатилди. Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларини самарали амалга ошириш ҳамда уларнинг тадбиркорлик фаолияти учун микрокредитлар ажратиш тизими такомиллаштирилди.

    Мажлисда Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича республика комиссияси раиси Қ.Рафиқовнинг ахбороти эшитилди.

    Таъкидланганидек, жорий йилнинг январь-май ойларида «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлардан 430 275 нафарига (99,4 фоиз) амалий ёрдамлар кўрсатилди. Жумладан, 251 363 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизларнинг доимий даромад манбаига эга бўлишига кўмаклашилди.

    Тадбиркорлик қилиш истагини билдирган 66 660 нафар хотин-қизларнинг тадбиркорлик кўникмалари оширилди ва уларга 830 миллиард 37 миллион сўмлик кредитлар ажратилди.

    Нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой мавжуд бўлмаган хотин-қизлардан 4 065 нафарига 8 миллиард 635 миллион сўмлик ижара компенсацияси тўлаб берилди, 4 769 нафари имтиёзли арзон уй-жойлар билан таъминланди.

    «Аёллар дафтари» жамғармаси, «Саховат ва кўмак» жамғармаси, шунингдек, ҳомийлик ва бошқа манбалар ҳисобидан 36 697 нафар боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизларга 27 миллиард 572 миллион сўм, 29 040 нафар ногиронлиги бўлган ва ўзгалар парваришига муҳтож хотин-қизларга 21 миллиард 58 миллион сўм, 8 103 нафар қарамоғида ногиронлиги бўлган боласи мавжуд ёлғиз аёлларга 6 миллиард 959 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди.

    300 893 нафар хотин-қизлар онкологик касалликларни камайтириш мақсадида одам папилломаси вирусига қарши эмлаш ишлари олиб борилди. 4 миллион 13 минг нафар туғиш ёшидаги аёллар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

    Қолаверса, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар учун «Аёли эъзозланган юрт» шиори остида мамлакатимиз бўйлаб саёҳатлар ташкил этиш йўлга қўйилди.

    «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга кўрсатилган тегишли амалий ёрдамлар ва уларнинг муаммоларини ҳал қилиш натижасида бугунги кунга қадар 357 998 нафар хотин-қиз халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларининг сессиялари қарорлари асосида «Аёллар дафтари» рўйхатидан чиқарилди.

    Мажлисда амалга оширилган ишлар билан бирга, ижтимоий-иқтисодий муаммоларни бартараф этиш бўйича йўл қўйилган айрим камчиликлар танқидий муҳокама қилинди.

    Қайд этилганидек, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларига барча ҳудудларда ҳам бирдек масъулият билан ёндашилмаяпти. Мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишда сусткашликка йўл қўйиш ҳолатлари ҳам учрамоқда. Бу борада вазирлик ва идораларнинг вертикал тизими самарали ишлаши, ўзаро мутасадди идора ташкилотлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш таъкидланди.

    Бундан ташқари, маҳаллий Кенгашлар дафтарлар «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари», «Аёллар дафтари» билан ишлаш борасида камчиликларга йўл қўйилганлиги қайд этилди.

    Қолаверса, яратилган имкониятлар ва имтиёзлардан аҳолининг, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами, шу жумладан, хотин-қизлар хабардорлиги етарли даражада эмаслиги, ушбу йўналишдаги ишларга ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги белгиланди.

    Сенаторлар томонидан жамиятда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, оила муносабатларини янада яхшилашга қаратилган тадбирларни янада кучайтириш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

    Мазкур масала юзасидан Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори қабул қилинди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates