Аёлни тунаган босқинчи куёв бўлиб чиқди

    Хавфсизлик 24 сентябр 2020 1009

    12 сентябрга ўтар кечаси соат 3.30ларда Жиззах шаҳри Халқобод маҳалласида яшовчи, аёл кишининг уйда босқинчилик рўй берди.

    3 нафар ниқоб таққан йигитлар жабрланувчи яшайдиган уй деворидан ошиб кириб, уй эгаси ҳамда унинг 22 яшар ва 3 яшар қизларини пичоқ билан қўрқитиб, уриб, юз ва таналарига жароҳат етказиб, пул талаб қилган.

    Босқинчилар уйдаги темир сейфни бузиб очиб, 207 минг доллар пул, 3 та тилла билакузук, 5 та тилла узук, 2 та тилла зирак, 2 та тилла занжирни олиб чиқиб кетишган. Умуман олганда жабрланувчига етказилган зарар 267 минг долларни ташкил қилди.

    Жабрланувчи бу тўғрида ички ишлар органларини огоҳ этгач, тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилди. Жумладан, пул ва тилла буюмлар борлигидан хабардор кишиларнинг жиноят рўй берган вақтда қаерда бўлганлиги аниқланди. Тилла тақинчоқлари сотилиши мумкин бўлган жойларга эътибор қаратилди. Ҳудуддаги видеокамералар тасвирлари ўрганилиб, муқаддам судланганлар, жиноятга мойил шахслар билан суҳбатлар ўтказилди.

    Бу каби саъй-ҳаракатлар натижасида жиноятни Тошкент шаҳри Олмазор тумани Қорақамиш даҳасида яшовчи, муқаддам судланган, 1993 йилда туғилган фуқаро, худди шу манзилда яшовчи, муқаддам судланган, 1994 йилда туғилган фуқаро, Тошкент шаҳри Сирғали тумани Қурувчилар даҳасида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро, Тошкент вилояти Зангиота тумани Назарбек ҚФЙда яшовчи, 1995 йилда туғилган, муқаддам судланган фуқаро, ҳамда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Чорбоғ қўрғонида яшовчи, муқаддам судланган 1995 йилда туғилган фуқаролар содир этганликлари аниқланди.

    Айтганча, турар жойда пул ва тақинчоқлар сақланаётганлигини жиноий гуруҳ аъзоси, 1996 йилда туғилган шахс яхши билган. Чунки у жабрланувчининг қизи билан бир муддат шарий никоҳ асосида яшаган.

    Хуллас, айни вақтда айбланувчилар ҳибсга олинган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates