Айрим автобус йўналишлари қисқартирилди, айримлари узайтирилди 

    2023 йил 22 ноябрдан бошлаб айрим автобус йўналишларининг ҳаракатига ўзгаритириш киритилди, айримлари тўхтатилди.

    "Тошшаҳартрансхизмат" матбуот хизматига кўра, йўналишлар тармоғини мақбуллаштириш, йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш мақсадида, 2023 йил 22 ноябрдан бошлаб:

    “12-автобус саройи” филиалига бириктирилган 74-сонли “Найман маҳалласи – Чилонзор метроси” автобус йўналишининг ҳаракати Найман маҳалласи бекатидан Ферма бекатигача узайтирилмоқда. Йўналишнинг Чилонзор метроси томон ҳаракати Бунёдкор кўчаси орқали (Гавҳар кўчаси орқали Олмазор метроси бекатига кирмаган ҳолда) ўзгартирилганлигини;

    “7-автобус саройи” филиалига бириктирилган 141-сонли “Карвон бозори – Пахтакор метроси” автобус йўналишининг ҳаракати КҲАЙдан Боғистон, Муқимий, Самарқанд дарвоза, Қоратош кўчалари орқали кейинг ҳаракати ўз йўналиши бўйлаб ўзгартирилганлигини;

    “4-автобус саройи” филиалига бириктирилган 161-сонли “Эркин маҳалласи – Олмазор метроси” автобус йўналишининг ҳаракати Эркин маҳалласидан Қуёшли қўрғонигача узайтирилганлигини;

    2023 йил 23 ноябрь кунидан бошлаб, “4-автобус саройи” филиалига бириктирилган 158-сонли “Қуёшли қўрғони – Дўмбирабод мавзеси” автобус йўналишининг ҳаракати тўхтатилганлигини маълум қиламиз.