Автомобилингизга сифатсиз бензин қуйишдан эҳтиёт бўлинг!

    Транспорт 19 апрел 2021 1083

    Бугунги кунда автомобиль ёнилғиси ўзида бензин хусусиятларини шакллантирадиган мураккаб кимёвий маҳсулотдир. Двигателнинг асосий таркибий қисмлари – поршенлар, ўт олдириш шамлари, бензонасос, эгзоз ва қувват тизимларининг фаол ишлаши бензин сифати билан узвий боғлиқ.

    Афсуски, сўнгги вақтларда АЁҚШларда сотиладиган ёнилғи сифатига оид шикоятлар кам эмас. Баъзи ёнилғи шахобчаларида стандартларга мос бўлмаган бензинлар ишлатилиши кузатилмоқда ва бу автомобиль двигателининг ишдан чиқишига ҳамда автомобиль эгаларининг қўшимча харажат қилишига сабаб бўляпти.

    Агар сиз автомобилингизда ёқилғи сарфининг кўпайганини, тортиш кўрсаткичларининг ёмонлашганини (қувватни йўқотиш, газ педалини босишда кучсиз реакция) сезсангиз, муаммо сабабларини аниқлаш ва двигателни диагностика қилиш учун «UzAuto Motors»нинг расмий сервис марказларига мурожаат қилишингиз зарур.

    Сифатсиз бензинни ишлатиш оқибатида келиб чиқадиган салбий оқибатлардан қочиш учун қуйидаги тавсияларга риоя қилинг:

        • Автомобилингиз учун ёқилғини фақат ишончли ёқилғи қуйиш шахобчаларидан қуйинг;
        • Ёқилғини контейнерларда ҳамда махсус сертификатга эга бўлмаган ёқилғи қуйиш машиналаридаги жисмоний шахслардан сотиб олманг;
        • Қўшимча моддалар қўшиш орқали сунъий равишда юқори октан рақамига эга бўлган ёқилғидан фойдаланманг;
        • Автомобилингизга ёқилғи қуйиш пайтида ҳар доим тўлов қоғозини сўранг ва уни сақлаб қўйинг.

    Ва энг муҳими: автомобилнинг яхши техник ҳолатини сақлаб қолиш учун фақат ишлаб чиқарувчи томонидан тавсия этилган ёқилғидан фойдаланинг (автомобиль қўлланмасида тавсия этилган ёқилғилар билан танишиб чиқинг).

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates