Бундай тартиб Президентнинг “Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони (ПФ–126-сон, 04.08.2025 й.)да белгиланди.
Фармонга кўра, “Касб ваучери” ссуда сифатида берилади ва шахс ўқишни тугатиб сертификат олгач, ишга жойлашганидан сўнг ссудани 2 йил давомида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига қайтаради.
Қуйидаги шахсларга касб-ҳунар курсларида таълим олиш даврида Жамғарма ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1 баравари миқдорида стипендия тўланади:
- ногиронлиги бўлган шахсларга;
- 3 ойдан ортиқ давом этадиган курсларда таълим олаётган Камбағал оилалар реестридаги оилалар аъзоларига;
- доимий яшаш жойидан бошқа ҳудудга қатнаб таълим олаётган шахсларга.
Бунда ишсизлик нафақаси тўланиши даврида ўқувчиларга стипендия тайинланмайди.









