Эслатиб ўтамиз, Айтжан Холмаханов Хорватиянинг Загреб шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида юнон-рум кураши бўйича олтин медални қўлга киритганди. Шундай қилиб у 24 йиллик танаффусдан сўнг юнон-рум кураши бўйича жаҳон чемпиони бўлган илк ўзбекистонлик спортчи сифатида тарихга муҳрланди.
Маросимда вилоят ва Нурафшон шаҳри, Ўрта Чирчиқ тумани фаоллари, нуронийлар ва ёшлар, спортчининг оила аъзолари ва яқинлари иштирок этди.
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев чемпионга хонадон калитларини топширар экан, ёш спортчимиз ўзининг бемисл азму шижоати билан халқаро майдонларда юртимиз шаънини юксак даражада ҳимоя қилаётгани, юксак марралар сари интилиб, ёшларимиз учун катта ибрат ва ўрнак намуналарини кўрсатаётгани, ўз навбатида, бундай муваффақиятларга эришаётган фарзандларимиз давлатимиз томонидан муносиб рағбатлантирилаётганини таъкидлади.








