Азалий қадриятларимизнинг амалий ифодаси

    Фикр 2 август 2020 1745

    Пандемия дунё тараққиётига салбий таъсир кўрсатиш баробарида бошқарув тизимига шу қадар қатъий ва кутилмаган талаблар қўйдики, бу талабларни ҳар бир минтақа ва давлат ўз қудрати, салоҳияти ва менталитети даражасида бажаришга мажбур бўлаётир.

    Шу сабабли ҳалигача дунёда бу офатга, унинг оқибатларига қарши курашнинг ҳамма учун самарали, ягона мезон ва талаблари ишлаб ­чиқилмади.

    Ана шундай пайтда Ўзбекистоннинг тараққиётига халқ билан бамаслаҳат белгилаб олган Ҳаракатлар стратегияси асосида ёндашув пандемияга қарши курашда кўрилаётган тадбирларнинг асоси бўляпти, десак ҳеч бир хато қилмаган бўламиз.

    Энг аввало, касалликнинг олдини олиш, бу инфекцияга чалинган фуқароларни даволаш чоралари кўрилди. Хориждаги фуқароларини олиб келиб, даволашни ҳам барча давлат йўлга қўйган эмас. Чекловлар натижасида юзага келган иқтисодий, молиявий тангликларни бартараф этиш учун берилган имкон, имтиёз ва беғараз ёрдамларни кўриб, билиб турибмиз.

    Мамлакатимизда пандемия ва унинг оқибатларига қарши кураш Ҳаракатлар стратегиясидаги вазифалар билан биргаликда изчил ва босқичма-босқич олиб борилмоқда. Кластерлар фаолияти олис қишлоқларгача етиб бораётгани фикримизнинг яна бир мисоли. Ўтган давр ичида Самарқанд вилояти бўйича ёшларга, кам таъминланган оилаларга, чет элдан қайтиб, шу ерда қолмоқчи бўлган фуқароларга лалмикор ерлардан иссиқхона, боғ-роғ ташкил қилиш, шу орқали рўзғорини уддалаш учун 6 минг гектар ер бўлиб берилди.

    Бундан ташқари, 9 минг 700 гектар ер 19 минг 134 нафар камбағал ва ишсиз фуқарога такрорий экин экиш учун ажратилди. 2 минг 537 нафар фуқарога шахсий томорқа хўжаликларида ўзини ўзи банд қилиш учун 4,8 миллиард сўм субсидия берилди.

    Президентимизнинг 2020 йил 19 мартдаги «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига асосан, рўйхатга олинган 47 минг 700 нафар камбағал фуқарога қарийб 51 миллиард сўмлик ёрдам кўрсатилди. Бунинг ичида 100 миллион сўмлик бир марталик тўловлар, дори-дармон воситалари, юмшоқ жиҳозлар, озиқ-овқат маҳсулотлари бор эди.

    Президентимизнинг муқаддас Қурбон ҳайити арафасида қабул қилган фармони асосида амалга оширилган тадбирлар пандемия оқибатларига қарши курашишда катта далда бўлди. Вилоятимиздаги ижтимоий ҳимоя ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларига 12 миллиард сўм нақд пул тарқатилди. Бундан ташқари, «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати ҳамда камбағалликка қарши курашиш юзасидан амалга оширилаётган ишларнинг жамоатчилик томонидан мунтазам ва қатъий назорат қилинаётгани ҳам бу борада самарадорликни таъминлаяпти.

    Ушбу маблағлар эгаларига бевосита ҳокимлар, секторлар раҳбарлари томонидан шахсан топширилди. Бу жараёнда сенаторлар ва депутатлар ёрдам пули олган оила аъзолари билан мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар моҳияти ҳақида суҳбатлар уюштирди.

    Фармон ТОШEВ,

    Олий Мажлис Сенати аъзоси

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates