Октябрь ойи бошидан Озарбайжоннинг AZAL миллий авиаташувчиси Ўзбекистоннинг яна бир шаҳри — Самарқандга парвозларни амалга оширишни режалаштирмоқда, деб ёзади авиакомпаниянинг расмий сайти – www.azal.az
Парвозлар ҳафтасига икки марта – сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.
Шунингдек, Озарбайжон Ҳаво Йўллари Боку — Тошкент — Боку йўналиши бўйича парвозлар частотасини ҳафтасига 5 мартагача оширади.
Ҳозирда икки пойтахт ўртасида мунтазам қатновлар душанба, чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилмоқда, тез орада пайшанба ва якшанба кунлари ҳам амалга оширилади.
Авиачипталар савдосининг очилиши яқин кунларда авиакомпаниянинг расмий сайти – www.azal.az да кутилмоқда.