Бағдодда замонавий оқава сув тозалаш иншооти барпо этилмоқда

    Мамлакатимизда 16 сентябр 2021 1042

    Айни кунларда Фарғона вилояти Бағдод туманининг дашт ҳудуди ҳисобланган «Мурувват» МФЙда янги замонавий шаҳарча барпо этиш ишлари якунланяпти.

    Бу ерда 1 260 та хонадондан иборат 61 та кўп қаватли уй-жойлар, умумтаълим мактаби, Маданият маркази, мактабгача таълим ташкилоти, янги МФЙ биноси, поликлиника, савдо мажмуаси, коворкинг маркази, спорт комплекси, истироҳат боғи сингари ижтимоий соҳа объектлари қад ростлаяпти.

    «Фарғона сув таъминоти» МЧЖ томонидан бугунги кунга қадар ушбу шаҳарчадаги хонадонлар ва объектлар тўлиқ тоза ичимлик суви билан таъминланиб, ҳудуддаги кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларини оқава сув (канализация) хизмати билан таъминлаш мақсадида, узунлиги 3,5 километр, диаметри 500 миллиметр бўлган оқава сув тармоқлари тортилди.

    Шунингдек, умумий майдони 4 гектар бўлган, ҳамда суткада 1 000 кубометр оқава сувларни қайта ишлаш қувватига эга бўлган замонавий оқава сув тозалаш иншооти қуриш ишлари жадал суръатларда олиб бориляпти.

    Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates