Бамбук таёқ одамни дунёдаги энг хавфли айиқдан қутқарди

    Ҳиндистоннинг Одиша (Орисса штати) Жажпур шаҳри яқинида жойлашган қишлоқда яшовчи фуқаро бозордан қайтаётганида унга “ялқов айиқ” ҳужум қилди.

    65 ёшли Сукадев Махакуда бозордан уйига ўрмон бўйлаб қайтаётганида тўсатдан унга ўзига хос кўриниши туфайли “ялқов айиқ” номини олган дунёнинг энг хавфли айиқ (Melursus ursinus) ҳужум қилди. Эркак бамбук таёқ билан ҳимоялана бошлади. Бир неча дақиқадан сўнг айиқ бўшашганидан фойдаланиб, Махакуда қочишга муваффақ бўлди.

    Ҳужум натижасида эркак танасининг бир неча қисми жароҳатланди, ҳозирда у Сукинда шаҳридаги шифохонада даволанмоқда.

    Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, улар айиқларнинг ҳужумлари кучайганидан хавотирда. Қишлоқ аҳолисининг фикрича, маҳаллий ҳокимият аҳолини ёввойи ҳайвонлар ҳужумидан ҳимоя қилиш учун етарлича чора кўрмаяпти.

    “Ялқов айиқ” Ҳиндистон, Покистон, Шри-Ланка, Бангладеш, Непал ва Бутан ҳудудларида яшайди. Уларнинг бўйи 90 сантиметргача бўлади. Улар асосан чумолилар ва термитлар билан озиқланади. Улар у қадар гавдали бўлмаса-да дунёдаги энг хавфли айиқлардан саналади. Сўнгги 20 йил ичида юзлаб ҳиндистонликлар мазкур айиқларнинг ҳужумидан ҳалок бўлди ва минглаб одам жароҳат олди, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates