Бандлик масаласида Россия компаниялари билан ҳамкорлик йўлга қўйиляпти

    Ижтимоий ҳаёт 14 январ 2021 1132

    Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Россия Федерациясининг йирик қурилиш компаниялари - «ПИК-Индустрия» АЖ ва «ТехСтрой» МЧЖ корхоналари раҳбарият вакилларидан иборат делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

    Меҳмонларга Ўзбекистонда хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграциясини шакллантириш бўйича олиб борилаётган фаолият юзасидан батафсил маълумот берилди. Суҳбат давомида бу борадаги икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболлари хусусида фикр алмашилди.

    Ушбу ташриф давомида «ПИК-Индустрия» АЖ ва «ТехСтрой» МЧЖ корхоналари вакиллари қуйидаги бўш иш ўринлари учун танлов ўтказади:

    - Монтажчи (монтажник-сантехник),

    - Электр пайвандчи (электросварщик),

    - Электр монтажчи (электромонтажник),

    - Ғишт териш (каменщик),

    - Арматура (арматурщик),

    - Қолиплаш (формовщик),

    - Юк жойлаш (стропалщик),

    - Ички пардозлаш (отделочник), деб хабар беради Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати.

    Хабарда шунингдек, танловнинг 15-19 январь кунлари - Фарғона шаҳри, Соҳибқирон Темур кўчаси 245-уй. «Ишга марҳамат» мономаркази биносида (Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари аҳолиси учун);

    20-23 январь кунлари - Урганч шаҳри, Ёшлик кўчаси 24-уй. Урганч хизмат кўрсатиш ва сервис техникуми биносида (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолиси учун);

    25-31 январь кунлари - Самарқанд шаҳри, Спитамен шох кўчаси 270-уй. Самарқанд транспорт коллежи биносида (Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри аҳолиси учун) ўтказилиши маълум қилинган.

    2021 йилнинг охирига қадар ушбу компанияларда жами 14 000 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаросини ишга жойлаштириш имконияти мавжуд эканлиги ҳам таъкидланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates