Бангладеш билан ҳамкорлик ҳажмини ошириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинди

    Самарқандда Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг 9 чи мажлиси ўз якунига етди.

    Унда 100 дан ортиқ ОИИБ аъзо мамлакатларининг инвестициялар ва молия вазирликлари раҳбарлари, тахминан 2 минг нафар ҳукумат, кўп томонлама банклар, ХМИ ва ХҲМТ, экспертлар, йирик компаниялар ва инвестиция фондлари раҳбарлари, ОАВ вакиллари иштирок этди.

    Тадбир доирасида Ўзбекистоннинг инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Бангладеш Халқ Республикаси Молия Вазирлиги иқтисодий алоқалар бўйича котиби Шаҳриёр Кадер Сиддиқ билан учрашув ўтказди.

    Йил бошидан ўзаро савдо 43% га ўсди. 45 та янги корхона очилди.

    Шу нуқтаи назардан томонлар ҳамкорлик ҳажмини ошириш бўйича бир қатор чора-тадбирларни белгилаб олдилар. Асосийларидан: келгуси йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортини 100 миллион долларгача ошириш бўйича “Йўл харитаси” имзолаш, икки томонлама солиқ икки баробар тўлашни олдини олиш бўйича келишув лойиҳасини ишлаб чиқиш ва икки мамлакатнинг миллий маҳсулотларини кўргазмаларини ўтказиш бўлди.

    Учрашув натижаларига кўра, томонлар муҳокама қилинган масалаларни ўз вақтида амалга ошириш учун навбатдаги 4-чи Ҳукуматлараро комиссия йиғилишини ва икки мамлакат бизнес доиралари иштирокидаги бизнес-форумни ташкил этиш бўйича ташкилий жиҳатларни келишиб олдилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates