Банк фойдасига кредит қарздорлиги ундириб берилди

    Молия 25 феврал 2021 817

    Мажбурий ижро бюроси Уйчи тумани бўлими томонидан олиб борилган ҳаракатлар давомида банк фойдасига йирик миқдорда кредит қарздорлиги ундириб берилди.

    Аниқланишича, Мажбурий ижро бюроси Уйчи туман бўлими иш юритувига жорий йилнинг 22 февраль куни Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 17 декабрдаги қарздор “GRAND BRICK INDUSTRI” МЧЖ дан ундирувчи «Асакабанк» АТ банки Наманган вилояти филиали фойдасига 455.536.267 сўм кредит қарздорлигини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган. Шу куннинг ўзида давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган.

    Қарорни ижро қилиш учун тарафларга Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддасига асосан маълумот учун юборилган.

    Мазкур ижро ҳужжати бўйича Бюронинг Уйчи туман бўлими томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида ушбу қарздорлик амалда ундирилди. Ижро ҳужжати тамомланди.

    МИБ Наманган вилоят бошқармаси

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates