Банк ҳисоб варақлари операциялари солиқ назоратига олинади

    Молия 24 ноябр 2020 1070

    2020 йил 20 ноябрда қабул қилинган 736-сонли Ҳукумат қарорига кўра, Солиқ тўловчининг банк ҳисоб варақлари билан боғлиқ операциялар бўйича солиқ органи ва банк тизими ўртасида электрон маълумот алмашиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

    Мазкур низом солиқ тўловчининг солиқ қарздорлигини ундиришда ҳамда банк ҳисоб варақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришда солиқ органи ва банк тизими ўртасида маълумотлар алмашиш тартибини белгилайди.

    Низом қоидалари солиқ мажбуриятига эга бўлган:

    - юридик шахслар;

    - чет эл юридик шахсининг Ўзбекистондаги доимий муассасаси;

    - якка тартибдаги тадбиркорларга татбиқ этилади.

    Низомга мувофиқ, солиқ тўловчи белгиланган тўлов муддатига қадар тўлов топшириқномасини банкка тақдим этмаган тақдирда, солиқ органи томонидан уч иш кунида инкассо топшириқномаси электрон шаклда банкка юборилади.

    Солиқ органи томонидан инкассо топшириқномаси билан бир вақтда қарздор шахснинг чет эл валютасидаги ҳисоб варағига валюта маблағларини сотиш учун электрон топшириқнома юборилади.

    Солиқ тўловчининг тўлов топшириқномаси ва солиқ органининг инкассо топшириқномаси банк томонидан бир иш куни ичида бажарилиши шарт.

    Низомга кўра, солиқ тўловчиларнинг банкдаги ҳисоб варақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органининг қарорига асосан 10 кундан кўп бўлмаган муддатга солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун амалга оширилади.

    Солиқ органи томонидан ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан 10 кун муддатда судга мурожаат этилмаган тақдирда, солиқ тўловчининг ҳисоб варақлари бўйича операцияларни тўхтатилиши бекор қилинади, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates