Барча ОТМларда 24 январдан бошлаб бир ой давомида таълим масофавий (онлайн) шаклда олиб борилади

    Долзарб 20 январ 2022 909

    Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича,

    Коронавирус инфекциясининг янги штамми болалар ва ёшлар ўртасида тарқалиши юқорилигини эътиборга олган ҳолда барча олий (давлат, нодавлат, хусусий ҳамда хорижий филиаллар) ва профессионал таълим муассасалари, академик лицейларда (барча таълим шакллари ва турлари бўйича) жорий йилнинг 24 январидан бошлаб, бир ой муддат давомида таълим олиш тизими масофавий (онлайн) шаклда олиб борилади.

    Бунда тажрибадан келиб чиққан ҳолда онлайн таълим жараёни сифатли тарзда ташкил этилиб, барча зарур ресурслар сафарбар этилади.

    Темирйўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирмаларини сақлаб қолиш ва 2022 йил 24 февралга қадар авиа ва темирйўл чипталарини бепул тарзда бошқа муддатга алмаштириб берилади.