Барча вазирлик, идора ва ташкилотларда янги қонун тарғиботи бошланди

    Тарғибот ишларининг биринчи босқичи 15 августдан 19 августга қадар режа асосида барча вазирлик, идора ва ташкилотларда ташкил этиляпти. 

    Ўзбекистонда ижро ҳокимияти функцияларини амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотларидаги давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолияти билан боғлиқ барча муносабатларни ягона қоидалар асосида тартибга соладиган "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонун қабул қилинди. Қонун вазирлик ва идоралар мутахассислари, хорижий экспертлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида тайёрланди. 10 та боб ва 64 та моддадан иборат.

    Бундан буён давлат фуқаролик хизмати татбиқ этиладиган барча вазирлик ва идораларда ходимларни ишга қабул қилиш, фаолияти самарадорлигини баҳолаш, уларни хизмат поғоналарида ўстириш, рағбатлантириш ёки интизомий жазолаш ва хизматни тугатиш масалаларида ҳар хил ёндашувларга барҳам берилади.

    Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради. Қонун билан давлат фуқаролик хизмати соҳасида ваколатли орган этиб — Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги белгиланди.

    Бугун барча вазирлик, идора ва ташкилотларда "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонунини кенг тарғиб қилиш, мазмун-моҳиятини энг қуйи бўғинларгача фаолият юритаётган давлат фуқаролик хизматчиларига, аҳамиятини аҳолимизга етказиш мақсадида Агентлик маъсул вакиллари, сиёсатшунослар, профессор-ўқитувчилардан таркиб топган махсус ишчи гуруҳи тузилди.

    Тарғибот ишларининг биринчи босқичи 15 августдан 19 августга қадар режа асосида барча вазирлик, идора ва ташкилотларда ташкил этиляпти. Хусусан, 15 август куни “Ўзархив” агентлиги ходимлари янги қонун мазмун-моҳияти билан яқиндан танишди. Мулоқот аввалида давлатимиз раҳбари раислигида давлат хизматини ислоҳ қилиш ва бошқарувда натижадорликни ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида илгари сурилган долзарб масалаларга тўхталиб ўтилди. Соҳага оид маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда икки йил давомида чуқур муҳокамалар асосида қонун тайёрланганлиги таъкидланди. Мазкур қонуннинг қабул қилиниши давлат фуқаролик хизматини тубдан ривожлантириш, халқимизнинг ҳаёти фаровонлигини ошириш, мамлакатимизда демократик ислоҳотларни ривожлантиришда муҳим қадам бўлгани қайд этилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates