«Barclays» банки нефть-газ соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштиришда ҳамкорлик қилади

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ ҳамда «Barclays» (Буюк Британия) банки вакиллари ўртасида ҳамкорликнинг кейинги босқичлари ва Экспорт кредит агентликлари (ЭКА) суғуртаси орқали молиялаштириш масалаларига бағишланган навбатдаги учрашув ўтказилди.

    Учрашувда дастлаб «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раисининг ўринбосари банк вакилларини акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар, трансформация жараёнлари, иқтисодий барқарорликка эришиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар натижалари билан таништирди.

    Ўз навбатида «Barclays» банки томонидан кредит лойиҳалари риски, лойиҳани молиялаштириш бўйича Экспорт кредит агентликлари (ЭКА) кредити ва халқаро молиявий бозорлар йўналишлари офислари иштироки бўйича маълумотлар тақдим этилди.

    Учрашувда банк вакиллари томонидан «Ўзбекнефтгаз» АЖда амалга оширилаётган лойиҳалар учун савдони молиялаштириш бўйича билдирилган таклифлар бўйича келишувга эришилди.

    Шунингдек, учрашув доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларга банк томонидан таклиф этиладиган молиявий инструментлар ўзаро муҳокама этилди, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.

    Маълумот учун: «Barclays» – Буюк Британия ва дунёдаги энг йирик молиявий конгломератлардан бири бўлиб, Европа, АҚШ ва Осиёда кенг тарқалган. У активлари бўйича Буюк Британиядаги иккинчи йирик банк ҳисобланади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates