Бу ҳақда клуб расмий сайти маълум қилди.
2022 йилдан бери стадион таъмирланмоқда ва жамоа уй ўйинларини бошқа жойда ўтказиб келди.
Таъмирлаш ишлари ҳали якунланмаган бўлса-да, "Барселона" энди у ерда ўйнаш ҳуқуқига эга. Амалдаги лицензия 26 000 томошабинга рухсат беради, аммо клуб раҳбарияти бу лимит 45 000 гача оширилишини тахмин қилмоқда.
Жамоанинг 7 ноябрга белгиланган машғулотлари мухлислар учун очиқ бўлади. Чипталар клуб аъзолари учун 5 евро ва кенг жамоатчилик учун 10 евро туради. Барча тушумлар хайрия ишларига сарфланади.









