Баварияда “Ўзбекистон маданияти кечаси” бўлиб ўтди

    200 нафарга яқин иштирокчилар ҳозир бўлишган ушбу тадбирда мамлакатимизнинг бой тарихи, бетакрор маданияти ва миллий пазандачилик санъати намойиш этилди.

    Германиянинг Бавария Федерал ерида жойлашган Нойбоерн шаҳри марказидаги “Beuerer Halle” залида мамлакатимизнинг Берлиндаги элчихонаси томонидан Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда «Миллий PR-маркази» кўмагида “Ўзбекистон маданияти кечаси” ўтказилди.

    200 нафарга яқин иштирокчилар ҳозир бўлишган ушбу тадбирда мамлакатимизнинг бой тарихи, бетакрор маданияти ва миллий пазандачилик санъати намойиш этилди.

    Тадбир аввалида иштирокчиларга мамлакатимизнинг бой сайёҳлик салоҳияти тақдимоти ўтказилди. Унда сўнгги йиллар давомида Ўзбекистонда сайёҳлик жабҳасини янада ривожлантиришга йўналтирилган кенг кўламли ислоҳотлар ва улар бераётган салмоқли самараларга алоҳида урғу берилди.

    Иштирокчиларнинг эътибори айнан юртимизда Европа мамлакатлари сайёҳлари учун виза тизимининг бекор қилиниши, сайёҳлик инфраструктурасининг ривожланиши, турли-туман янги сайёҳлик тур-пакетлари ва йўналишлари ишлаб чиқилаётганига қаратилди.

    Маълумки, ҳар қандай мамлакатнинг сайёҳлик салоҳияти оширилишида туризм хизматларининг ташқи бозорларда фаол тарғиб этилиши муҳим аҳамиятга эга. Сўнгги йиллар давомида Бавариядан Ўзбекистонга бораётган сайёҳлар оқими тобора ошмоқда. Ушбу ўлкада фаолият олиб бораётган сайёҳлик агентликларининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон йўналиши маҳаллий сайёҳлар ўртасида оммавийлашиб бораётир. Масалан, ўтган йил сентябрь-октябрь ойларида Бавариянинг Бургхаузен шаҳри бургомистри бошчилигидаги сайёҳлар гуруҳи Ўзбекистонга ташриф буюрган бўлса, бу йил 10-16 апрель кунлари Нойбоерн шаҳри бургомистри иштирокидаги сайёҳлар гуруҳи мамлакатимизда бўлади. Бундан ташқари, шаҳарнинг мозийшунос ва шарқшуносларидан иборат 12 кишилик кичик сайёҳлик гуруҳи ҳам ўзларининг навбатдаги саёҳат маскани сифатида Ўзбекистонни танлашди. Режага биноан, ушбу гуруҳнинг саёҳати жорий йил 27 апрель – 12 май кунлари Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарлари бўйлаб кечади.

    Ўзбек миллий куй-қўшиқлари ва рақсларидан ташкил топган маданий дастур намойиши тақдимот маросимига алоҳида шукуҳ бағишлади. Ўзбек созандалари жўрлигида “Шодлик” ашула ва рақс ансамбли раққосалари Муштарий Дўсматова ва Шаҳноза Матчанова ижросидаги рақслар ижроси маҳаллий санъат ихлосманларининг гулдурос олқишларига сазовор бўлди.

    Тақдимот доирасида ўзбекистонлик таниқли ошпаз Баҳриддин Чустий бошчилигидаги гуруҳнинг миллий пазандачилик санъати намойиши ҳам тадбирга алоҳида мазмун бағишлади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates