Портлашдан жабр кўрган байрутликлар ҳаётини изга солиш учун 116,9 миллион доллар керак​

    БМТ ҳисоб-китобларига кўра, Байрутнинг портлашдан жабр кўрган қарийб 300 минг аҳолисига тиббий ва озиқ-овқат кўмаги кўрсатиш, янги уй-жойлар тиклаш учун 116,9 миллион доллар керак бўлади.

    Халқаро донорлар Байрут учун БМТ сўраган ёрдам пулини ортиғи билан йиғишга муваффақ бўлишди.

    Донорлар халқаро анжумани ижтимоий инқироздаги Ливан учун 252,7 млн. евро йиғди. Бу ҳақда Франция ва БМТ ташкиллаштирган онлайн анжуманга раислик қилган Эммануэль Макрон атрофидаги манбаларга асосланиб DW хабар берди.

    «Ливан учун ёрдамга шай мамлакатлар кўплигидан таъсирландим», — деди Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас ўз таассуротлари билан ўртоқлашаркан.

    АҚШ раҳбари Дональд Трамп ҳам Байрутни қўллаб-қувватлашини маълум қилди, бироқ қанча маблағ беришини очиқламаган.

    Бундан ташқари, Европа иттифоқи Ливанга 63 млн. евро ёрдам пули беради.

    Юқоридагилардан ташқари, Халқаро Қизил хоч ташкилоти ҳам бу йил Ливанга 40 миллион евро молиявий кўмак ажратишини маълум қилган.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates