Транспорт вазирлигининг хабар беришича, лойиҳа бўйича “Байтқўрғон – Паркент“ электрлаштирилган темир йўли умумий узунлиги 23,8 километрдан иборат бўлади.
Янги йўналишни лойиҳалаш ишлари “Боштранслойиҳа“ акциядорлик жамияти, қурилиш ишлари эса темирйўлчи мутахассислар томонидан амалга оширилади.
Ушбу янги лойиҳа якунига етиб, фойдаланишга топширилгач Паркент туманининг тоғли сўлим гўшаларига ташриф буюрувчилар, айниқса, сайёҳлар оқими сезиларли даражада ортишига замин яратилади.