Беҳбудий таваллудининг 147 йиллигига бағишланди

    Бугун Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 147 йиллиги муносабати билан “Маҳмудхўжа Беҳбудий мероси ва жадид матбуотини ўрганишнинг долзарб масалалари” мавзуида халқаро  илмий-амалий конференция ўтказилди.

    Унда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров тарихимизнинг мураккаб даврида маърифат машъаласини баланд кўтариб чиққан жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақида сўз юритди.

    Конференцияда Амстердам минтақавий, трансмиллий ва Европа тадқиқотлари мактаби (ARTES), АҚШдаги Ўрта Шарқ тадқиқоти маркази, Канададаги Карлтон университети Европа, Россия ва Евроосиё тадқиқотлари институти, Германиянинг Фридрих Шиллер номидаги университети, Туркиянинг Анқара университети, Озарбайжондаги Низомий Ганжавий номидаги Адабиёт институти профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчи-мутахассислари қатнашди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates