Сайт тест режимида ишламоқда
  • 11411.48 сум
  • 145.97 сум
  • 10173.38 сум

Бектемир Мелиқўзиев АҚШга жўнаб кетди

Спорт 29 июн 2020 106

Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, бугун тунда Рио Олимпиадаси кумуш медаль соҳиби, профессионал бокснинг супер ўрта вазнида (76 кг) ўз фаолиятини давом эттираётган боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев ( 5-0, 4КО) навбатдаги жангига ҳозирлик кўриш мақсадида AҚШга жўнаб кетади.

Мелиқўзиев WBA Continental Americas камари соҳиби бўлиб, WBA рейтингида 14-ўринда бормоқда. У ўзининг охирги жангини жорий йил 14 февраль куни Америкада мексикалик Оскар Кортесга (27-0, 14КО) қарши ўтказиб, рақибини 1-раундда нокаутга учратган эди.

Ҳозирда Мелиқўзиев Россиянинг «Мир бокса» ҳамда АҚШнинг "Golden Boy" промоутерлик компанияси билан ҳамкорликда ўз жангларини ўтказиб келмоқда.

— АҚШнинг Калифорния штатида бўлиб ўтадиган жангимга ҳозирлик кўриш учун океан ортига жўнат кетяпман. Навбатдаги жангим 24 июлда бўлиб ўтиши белгиланган. Ниятим, албатта ғалаба қозониб, Ўзбекистон номини улуғлаш. Америкага йўл олишим учун менга ҳар тарафлама кўмак берган, қўллаб-қувватлаган инсонларга, федерация раҳбариятига миннатдорчилик билдираман, — деди сафар олдидан Бектемир Мелиқўзиев.

Маълумот учун: Бектемир Мелиқўзиев 1996 йил Фарғона вилоятидаги Шойимбек қишлоғида туғилган. 10 ёшидан бокс билан шуғулланади. Биринчи мураббийи Маъруф Аҳмедов. Вазн тоифаси -75 килограм. 2012 йили Озарбайжонда ўтказилган халқаро турнирда илк бор ғолиблик шоҳсупасига кўтарилганди. Сербия, Таиланд, Россия, Қозоғистон каби давлатларда ўтказилган халқаро турнирларнинг ғолиб ва совриндори. 2014 йилги Осиё чемпиони (Таиланд), 2-ўсмирлар ўйинлари ғолиби (Хитой, 2014). Рио Олимпиадаси(2016) кумуш медали соҳиби. Осиё чемпиони. Боксдаги фаолияти мобайнида у ҳаваскор боксдаги ютуқлари билан биргаликда профессионал боксда ҳам маълум бир натижаларга эришиб келмоқда.

Тўлқин РЎЗИЕВ.

No date selected
July 2020
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
Use cursor keys to navigate calendar dates