Белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси якунланди

    6- 7 ноябрь кунлари Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида белбоғли кураш бўйича 2007-2008 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

    Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик тақвим-режасидаги мазкур мамлакат кубоги баҳсларида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 400 га яқин ёш спортчилар иштирок этди.

    Мусобақада ўғил болалар белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишида 11 вазн тоифасида, қизлар эса эркин йўналишда 7 вазн тоифасида беллашди.

    Қуйидаги спортчилар ўз вазн тоифаларида биринчи ўринни банд этди:

    Ўғил болалар. Классик йўналиш:

    Зийнатиллоҳ Ғанижонов (Андижон, 27 кг.), Багдаулет Донгесов (Қорақалпоғистон, 30 кг.), Миржаҳон Исроилов (Бухоро, 33 кг.), Аҳрор Ғофуржонов (Наманган, 36 кг.), Асилбек Муҳаммедов (Фарғона, 40 кг.), Сардор Абдуллаев (Тошкент в., 44 кг.), Саидислом Саиджалолов (Тошкент в., 48 кг.), Улуғбек Муҳаммаджонов (Андижон, 52 кг.), Алмазбек Ўринбоев (Қорақалпоғистон, 55 кг.), Муҳаммадқодир Каримжонов (Тошкент ш., 60 кг.), Муҳаммадюсуф Мўминов (Фарғона, +60 кг.).

    Қизлар. Эркин йўналиш:

    Жасмина Маъмуржонова (Фарғона, 33 кг.), Наимахон Субҳоналиева (Фарғона, 36 кг.), Гулбаҳор Имомназарова (Андижон, 40 кг.), Арофат Муҳаммедова (Андижон, 44 кг.), Гулсанам Раҳматуллаева (Наманган, 48 кг.), Элдора Алимбоева (Қорақалпоғистон, 52 кг.), Муборак Маъруфжонова (Наманган, +52 кг.).

    Ўғил болалар. Эркин йўналиш.

    Заҳриддин Мўйдинов (Андижон, 27 кг.), Маҳмуджон Мамажонов (Наманган, 30 кг.), Озодбек Атақулов (Бухоро, 33 кг.), Озодбек Салимов (Фарғона, 36 кг.), Оқилбек Раҳимбердиев (Наманган, 40 кг.), Собиржон Абдуллаев (Сирдарё, 44 кг.), Миржалол Мираҳмедов (Фарғона, 48 кг.), Отабек Абдужаббаров (Сирдарё, 52 кг.), Ҳафиз Раҳимов (Бухоро, 55 кг.), Беҳруз Иброҳимов (Тошкент в., 60 кг.), Наврўз Мамаюсупов (Навоий, +60 кг.).

    Ғолиб ва совриндор бўлган ёш спортчилар диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланди.

    – Кубок беллашувларини ўтказиш учун юқори даражада тайёргарлик кўрилганига гувоҳ бўлдик. Бунинг учун мезбонларга, хусусан, Бухоро вилоят Туризм ва спорт бош бошқармасига, Ғиждувон туман ҳокимлигига, белбоғли кураш федерациясига, спорт мактаби жамоасига миннатдорлик билдирамиз, – деди Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Нукус шаҳар олий маҳорат мактабининг белбоғли кураш бўйича бош мураббийи Бокенбай Садуакасов. – Шогирдларимиз ушбу мусобақада учта олтин, учта кумуш ва тўртта бронза медални қўлга киритди. Мақсадимиз, насиб этса жаҳон чемпионатларида ҳам юқори ўринларни қўлга киритиш бўлади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates